- Мунажжимлар башоратига ишонасанми?

- Йўқ! Ишонмайман!

- Нима учун?

- Чунки буржим Мезон, мучалим Аждар!

Али Ал Меҳр

Мунажжимлар башорати. Кеча, бугун ва эртага.

Кўпчилик инсонлар келажакни билишга қизиқади. Астрология, юлдузларга қараб характер ва тақдир ҳақида гапириш қадимдан мавжуд бўлса-да, бу илмий асосга эга эмас. Инсоннинг феъл-атвори ва ҳар қандай хусусияти табиат, коинот ёки сайёраларга боғлиқ эмас.

Шундай бўлса-да, одамлар баъзан башоратларга ишониб, ўзларини уларга боғлаган ҳолда яшайдилар. Аслида эса инсоннинг ривожланиши, характери ва келажаги ўз ҳаракати ва онгли қарорларига боғлиқ.

Психология, фалсафа ва характер турларини ўрганиш инсонга ўзини англашга ёрдам беради. Шу сабабли, мазкур туркумдаги материаллар мунажжимлик ёки башорат учун эмас, балки психологик тавсия ва ўз-ўзини билишга кўмак берувчи маълумот сифатида тақдим этилади.

Бугунга барча буржлар учун тавсиялар
(22.11.2026)

Қўй буржи
Қўй (21/03 ~ 20/04)
Эҳтиёт бўлинг. Бугун сиз кўпчиликнинг диққат марказида бўлишингиз мумкин. Ҳатто бирор мажлисда сўзга чиқишингизга тўғри келиши эҳтимолдан холи эмас. Молиявий аҳволингиз бугун унча яхши кечмаслиги мумкин, шунинг учун ортиқча харажатларга йўл қўйманг. Айниқса, кутилмаган сарф-харажатлар фойдасиз бўлиши мумкин. Кечқурун аёллар ва қизлар орасидан кимдир сиздан янги кийим совға олиши эҳтимоли бор. Сурункали касаллиги борлар эса профилактик чораларни унутмасликлари зарур — бугун саломатликка жиддий эътибор керак бўлади.
Бузоқ буржи
Бузоқ (21/04 ~ 20/05)
Бугун саломатликда кичик ўзгаришлар сезилиши мумкин. Уларга бепарво бўлманг. Вақтида чора кўриш катта муаммони олдини олади. Ишдаги фаоллик сизнинг обрўингизни оширади. Лекин ортиқча иш билан руҳий чарчоқка йўлиқманг. Дам олишни унутманг.
Эгизаклар буржи
Эгизаклар (21/05 ~ 21/06)
Бугун тадбиркорликка оид муҳим шартномалар ёки ҳужжатларга шошилмасдан ёндашиш маслаҳатга мувофиқ. Агар имзо чекиш ёки келишув тузиш режада бўлса, уни кейинроқ, барча жиҳатлар чуқур ўрганилганидан кейин амалга оширган маъқул. Узоқ сафарга чиқиш керак бўлса, йўлни олдиндан синчиклаб режалаштириш, сарф-харажатдан тортиб, шароитларгача барини баҳолаб чиқиш фойдали бўлади. Кечқурун яқин дўстлар даврасида дам олиш, руҳий енгиллик топиш учун яхши имконият яратилади. Саломатликка келсак, ўзингизни яхши ҳис қилиш учун асосий эътибор овқатланиш режимига амал қилишда.
Dragons
AD Dragons
Қисқичбақа буржи
Қисқичбақа (22/06 ~ 22/07)
Кунингиз унумли ва қувончли лаҳзаларга бой бўлади. Ишхонангизда оғирдан оғир вазиятларга дуч келмайсиз. Ишларингиз унумли кечиб, мўмай даромад эгасига айланишингиз нақд. Қалбингизни гармония кечга қадар ҳам тарк этмайди. Бу суюкли инсонингиз билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида асқотади. Харидларни ҳам муваффақиятли тарзда амалга оширасиз. Сотиб олган маҳсулотингиз сифати кўнгилдагидек кечади, уни яхшигина чегирма билан харид қиласиз.
Арслон буржи
Арслон (23/07 ~ 22/08)
Бугун ҳамкасблар ва дўстлар билан муносабатларда сабрли ва мулойим бўлинг. Шу билан кўпгина кўнгилсизликларни енгил ўтказиб юборасиз. Йўлингизда майда муаммолар учраши мумкин, лекин бардамликни қўлдан берманг. Тадбиркорлар учун бугун фойдали шартномалар кутилади, бу эса сизга катта руҳий кўтаринкилик беради. Атрофингиздаги оламни янада чуқур ҳис этасиз. Кечқурун ҳаммомга бориб келиш саломатлик учун жуда фойдали бўлади.
Паризод буржи
Паризод (23/08 ~ 23/09)
Иш жойида ҳамкасблар ёки раҳбарлар билан баҳсларга аралашмасликка ҳаракат қилинг — булар ортиқча маломатга олиб келиши мумкин. Ўзингизга бўлган ишонч ишларда жуда ёрдам беради. Муҳаббатда шошилманг, лекин қатъиятли бўлинг. Оила қурмаганлар учун бугун кимдир билан очиқча суҳбат қилиш имконияти туғилиши эҳтимолдан холи эмас.
 Тарози буржи
Тарози (24/09 ~ 23/10)
Бугун сизни топқирлик, ташаббускорлик хислатлари йўқлаб ўтмоқчи. Атрофдагиларни ҳам худди шу хислатлар билан сийланг. Молиявий муаммоларни бартараф этишдан бўйин товламанг. Акс ҳолда пулсиз қолиб кетасиз. Муҳаббатда сизнинг истакларингиз тез фурсатда адо этилмаслиги мумкин. Лекин суюкли инсонингизга бўлган қайноқ туйғулардан воз кечиб қўйманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Чаён буржи
Чаён (24/10 ~ 22/11)
Бугун биринчи навбатда ўзингиз эҳтиётсиз туфайли орттириб олган мушкулотларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг. Ёки меҳнат таътилига чиқинг-у, қаергадир дам олиш учун жўнаб кетинг. Сизнинг ҳаётингиз, фаолиятингизга салбий таъсир ўтказиш имконини йўқотган вазиятлардан чўчиманг. Асабларни тинчлантириш учун ялпизли чой ичишингиз керак. Ёки севимли хоббингиз билан машғул бўлинг.
Ўқотар буржи
Ўқотар (23/11 ~ 21/12)
Бугун имкониятлар ва яхши вазиятлар кутилмаган жойдан пайдо бўлиши мумкин. Ҳар қандай қарорни аввало ўйлаб, тафаккурга суяниб қабул қилинг. Муносабатларда шошма-шошарликка йўл қўйманг. Молиявий масалаларда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинг, сарф-ҳаражатларингизни назоратда ушланг. Кечки пайтда яқинлар билан учрашиб, суҳбатлашиш фойдали бўлади.
 Тоғ эчкиси буржи
Тоғ эчкиси (22/12 ~ 20/01)
Бугун негадир ўз сирингиз сақлаб, бошқаларнинг сирларини ошкор қилишга интиласиз. Бунинг оқибати нима билан тугашини биласизми? Билсангиз, бу қизиқишдан воз кечинг, қочинг! Муҳаббатда сизга мулойимлик ва аниқлик етишмайди. Шу сифатлар билан қалбингизни тўлдириб олинг. Шунда жуфтингиз ёки қаллиғингиз билан ўзаро муносабатларингиз қайноқ кечади, жанжаллар юзага келмайди.
Қовға буржи
Қовға (21/01 ~ 18/02)
Ишдаги муваффақиятлар сизни руҳлантириши мумкин. Лекин ортиқча ишонч туфайли хатоларга йўл қўйманг. Ҳар бир қарорни сабр билан қабул қилинг. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан мулоқотда самимийликни унутманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш орқали куннинг чарчоғини енгинг.
Балиқ буржи
Балиқ (19/02 ~ 20/03)
Эрталабдан бошлаб ишларни пухта ва эътибор билан бажаришга ҳаракат қилинг. Агар зарарли одатлардан воз кечиш, спортни бошлаш ёки тинчлик бермаётган муносабатларни тугатиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз, бу ҳақда қатъият билан ёндашиш фойдали бўлади. Шахсий ҳаётда ачинишга ёки раҳм қилиш ҳиссига суянмасдан, самимийлик ва тўғри муносабатни танлаш яхшироқ натижа беради.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?