Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Тарози буржи

Тарози буржи - асосий белгилари

Бурж даври: 24 Сентябрь – 23 Октябрь

Белги жинси: Эркак

Унсур: Ҳаво.

Сифат: Кардинал.
Тарозилар фаол, санъаткор, хушмуомала, тинчликсевар, гўзаллик ва уйғунликни қадрлайдиган, дипломатик, жозибадор, мулоқотни ёқтиришади.

Бошқарувчи сайёра: Венера (Зуҳро юлдузи), севги ва гўзаллик маъбудаси.
Мунажжимликда у завқ, ижтимоий ҳаёт, санъат ва безакларни бошқаради. Бундан ташқари, унинг таъсири белгига мулойимлик ва ҳашаматга муҳаббатни беради.

Бурж рамзи: Тарози, мувозанат, ўзини ўзи бошқариш, тартиб ва адолатни англатади.

Рамзий белгиси (пиктограммаси): мукаммал мувозанатда турган тарозини тасвирлайдиган пиктограмма. Бу белги қадимги Мисрда ботаётган қуёшни англатиб, икки дунёни ўртасидаги дарвоза рамзи деб ҳисобланган. Рамзий маънода, белги икки чети кесмалар билан якунланган ярим ойдан иборат; ҳар икки кесма ақл билан чегараланган ҳис-туйғуларини англатади. Пастки чизиқ эса ҳамкорликни англатади.

Шиори: Мен мувозанатга олиб келаман.

Қарама қаши бурж: Қўй буржи.
Тарози - шериклик ва никоҳ белгиси. Тарози буржи вакиллари кимдир билан биргаликда ҳаракат қилганда ўзларини яхши ҳис қиладилар, мажбур ёлғизликда қолганларида эса, улар кўпинча ўзларини назорат қилишни унутадилар ва дунёга ижобий қарашларини йўқотадилар. Тарозига қарама-қарши бўлган Қўй буржи - эго (худбинлик), индивидуаллик ва ўзлик белгиси. Қўйлар ўзларини биринчи ўринга қўйишга мойил, худбинлик уларнинг салбий хусусиятларидан биридир.

Назоратдаги тана аъзолари: Бел, думба ва жигар. Тарозилар орқа пастки умуртқалар чўзилиши ва бел оғриғидан азоб чекишади. Улар буйрак инфекцияларига мойил бўлишади.

Омадли кун: жума.
Омадли рақамлар: 6 ва 9.

Decoration

Decoration

Тош: Опал. Бу молиявий муваффақият келтиради, ҳасад ва очкўзликни йўқ қилади ва аниқ тушунчаларга сабаб бўлади.

Ранглар: Кўк ва лаванда - романтика, уйғунлик ва нафислик ранглари.

Шаҳарлар: Вена, Копенгаген, Чарлестон, Лиссабон.

Давлатлар: Бирма, Хитой, Тибет, Аргентина, Япония.

Гуллар: Атиргул, Космея, Гортензия.

Дарахтлар: Бодом, Сарв ва Шумтол.

Металл: Мис.

Ҳайвонлар: Илонлар ва Калтакесаклар.

Хавфли вазиятлар: Тарози буржи остида туғилганлар баъзида севги билан боғлиқ вазиятларда бошқаларга ёқмай қоладилар. Улар қатъиятсиз ва шу билан бирга, севгилисини жаҳлини чиқарадиган ва ҳафсаласини пир қиладиган даражада жуда тез севги изҳор қиладилар. Бундан ташқари, улар енгилтаклик ва хиёнатга мойил бўлишади.

Decoration

Тарозининг ички дунёси

Одамларга ёқиш учун сиз кўп ишларни амалга оширасиз ва улар сизни ҳақиқатдан ҳам бетакрор деб билишади. Бироқ, қалбингиз туб тубидан сизни севишларини ва қўллаб-қувватлашларини кутишдан тўхтамайсиз. Сиз «йўқ» дейишни деярли билмайсиз ва жуда кўп вазифа ва масъулиятларни ўз зиммангизга олиб оласиз - оқибатда, юзингиз билан балчиққа тушмаслик учун, қаттиқ кучаниш ва ҳатто ғазабланишга қарамай, табассум қилишда давом этасиз. Балки, бошқалар сизга ёрдам беришларини кутишдан кўра, ўз-ўзингизни ҳурмат қилишни ўрганиш учун бир оз вақт сарфлаш фойдалироқ бўлиши мумкин эди. Сиз жуда кўп куч сарф қиласиз. Сиз муаммолар ва қарама-қаршиликлардан, ғаразгўйлик ва душманликдан қочасиз. Агар ҳаёт саҳна спектакли бўлса, сиз доимо бахтли якунни талаб қилган бўлардингиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тинчлик ва ҳамжиҳатликка интилишнинг бир салбий томони бор: қарор қабул қилиш сиз учун жуда қийин. Баъзида сизнинг ҳар қандай қадамингиз бирор нарсани тузатиб бўлмас даражада ёмонлаштирадигандек туюлади. Агар сизда бир оз эркинроқ бўлиш имконияти бўлса ва ўзингиздан кўп нарса талаб қилмасангиз, ўзингиз эришишингиз мумкин бўлган ҳар нарсадан завқлана олардингиз. Сизда бахтнинг барча таркибий қисмлари мавжуд!

Мунажжимлар башорати

Бошқалар тарозиларни қандай қабул қилишади? 

Атрофингиздаги одамлар ўзларини муҳим деб билишади, чунки сиз деярли ҳар доим уларнинг фикрини тўғри тушунасиз. Улар сизнинг илиқлик ва эътиборингизни қадрлашади, улар сизга кўнглини очишга тайёр. Сиз омма билан алоқа ўрнатишда беқиёс қобилиятингиз билан танилгансиз. Бироқ, сизни маъқуллашлари учун сиз таслим бўлишга жуда мойилсиз ва шунинг учун кўпинча характерсиз одамга ўхшайсиз. Баъзилар учун сиз ташқи кўринишингизга ҳаддан ташқари эътибор қаратадиган юзаки, ҳурматталаб одамдек туюлишингиз мумкин.

Decoration

Тарози буржида туғилган машҳурлар

Ханна Арендт, Арманд Ассанте, Брижит Бардо, Давид Бен-Гурион, Джойс Брадерс, Арт Бухвальд, Джузеппе Верди, Бен Верин, Гор Видал, Томас Вулф, Мохандас К. Ганди, Брайант Гамбел, Джон Кеннет Гэлбрайт, Джордж Гершвин, Владимир Горовиц, Мигель де Сервантес, Хилари Дафф, Мэтт Деймон, Катрин Денев, Джесси Джексон, Энджи Дикинсон, Алфред Дрейк, Майкл Дуглас, Уильям О. Дуглас, Элинор Дьюз, Хулио Иглесиас, Трумен Капоте, Аль Капп, Донна Каран, Дебора Керр, Бастер Китон, Монтгомери Клифт, Джекки Колинз, Саймон Коуэлл, Эдвард Эстлин Каммингс, Анджела Лансбери, Урсула К. Ле Гуин, Джон Ле Карре, Кэрол Ломбард, Ральф Лорен, Джон Леннон, Уолтер Липпман, Йо-Йо Ма, Джон Майер, Марк Макгвайр, Микки Мантл, Граучо Маркс, Уинтон Марсалис, Марчелло Мастрояни, Уолтер Маттау, Джонни Мэтис, Мелина Меркури, Артур Миллер, Ив Монтан, Мартина Навратилова, Луиза Невельсон, Горацио Нельсон, Эвел Нивел, Юджин О’Нил, Лучано Паваротти, Хуан Перон, Люк Перри, Пол Поттс, Марио Пьюзо, Гвинет Пэлтроу, Энн Райс, Кристофер Рив, Рекс Рид, Келли Рипа, Тим Роббинс, Элинор Рузвельт, Микки Руни, Пол Саймон, Эд Салливан, Сьюзен Сарандон, Эшли Симпсон, Джордж Скотт, Уилл Смит, Анника Соренстам, Брюс Спрингстин, Гвен Стефани, Уоллес Стивенс, Стинг, Маргарет Тэтчер, Шерил Тигс, Десмонд Туту, Барбара Уолтерс, Сигурни Уивер, Оскар Уайльд, Уильям Фолкнер, Ф. Скотт Фицджеральд, Кэрри Фишер, Аннетт Фуничелло, Хелен Хейес, Линда Хэмилтон, Джим Хенсон, Рита Хэйворт, Рэй Чарльз, Дуайт Д. Эйзенхауэр, Бритт Экланд, Т. С. Элиот, Джулия Эндрюс, Эшер, Ли Якокка, Джесси Джексон.

Decoration

ТАРОЗИ – ИШҚИЙ МУНОСАБАТЛАР

Сиз ва Тарози буржида туғилган аёл

Зуҳро юлдузи, яъни Венеранинг ҳақиқий фарзанди бўлган, Тарози-аёл уни севишлари ҳақидаги хаёлларнинг ўзига ошиқ бўлади. У эркакларни маҳорат билан мафтун этади; ром этиш унинг учун нозик санъатлардан биридир. У биринчи навбатда актриса ва унинг учун севги кечаси, атиги биргина томошабин бўлса ҳам, драматик спектаклдир.

Саҳнадаги ягона қаҳрамон - бу унинг ўзи. Барча саҳна чироқлари нури унга қаратилган. Буржларнинг яна бир ёрқин вакили – Арслон ҳисобланади, лекин у бўш саҳнада ҳамроҳлик қилмасдан ва чалғитувчи безакларсиз саҳналарда порлашни ёқтиради. Тарози аёл эса – бош қаҳрамон ролидаги балерина, у ўзи атрофида ўзи яратган камёб ва бетакрор гўзаллик ёғдуси узра ҳаракат қилади. Унинг учун барча бадиий безаклар муҳим аҳамиятга эга. Тарози осмондаги энг ёрқин юлдуз бўлишни хоҳлайди, Арслон эса осмонни ўзининг ягона нури билан тўлдириш учун Қуёш бўлишга интилади.

Тарози аёлнинг жозибаси барча ҳис-туйғуларга таъсир қилади. У гўзаллик сезгисига эга, таом ва шаробларни фарқига боради, қандай кийинишни ва заргарлик буюмларини тақишни яхши билади. У гўзалликни ҳаётга тарғиб этиш маҳоратига эга, ушбу эстетик қобилиятларни жинсий ҳаётига олиб кира олади. Ҳис-туйғуларини янада алангалатиш учун у романтик элементлардан фойдаланади - масалан, севгилисининг чўнтагига яширинча кичик совғалар ёки севги ёзувларини солиб қўяди.

Шунга қарамай, баъзида севиб қолган тарози аёл ўз ролининг ҳиссий талаблари жуда юқори эканлигини ва театрда танаффус қилиш зарурлигини ҳис қилади. Гап шундаки, ҳаётнинг бошқа соҳаларида бўлгани каби муҳаббат борасида ҳам бир оз дангаса. Бундан ташқари, ўзининг асосий эҳтиёжини қондиргандан сўнг (яъни сизни мафтун этиш ва ишқида кўзингизни қамаштириш), у сизга бўлган қизиқишни йўқота бошлайди. У кейинги томошага тайёр бўлгунча ва сизни яна ҳайратда қолдиргунча кутишингизга тўғри келади.

Айримлар Тарози аёлга қараб, битта яхлит шахсни эмас, балки алоҳида образлар кетма-кетлигини кўради. Тарози-аёл кайфиятлар ва кутилмаган вазиятлар билан иш кўради, бошқалар унинг истакларини тушунтиришсиз англашларини кутади. У ҳар доим ўзидан устун бўлган идеал йўлдошни қидиради, лекин бундай одам фақат унинг тасаввурида мавжуд холос. У ўз севгилисидан у ярақлаб, порлаб турадиган муҳит яратиб беришини кутади. Унга яна романтик муносабатларнинг барча таркибий қисмлари бўлиши керак: гуллар, шарбатлар, ҳафта охирида кутилмаган саёҳатлар. Шунинг учун бўлса керак, кўплаб тарози аёллар гўзал жинс вакилларини кўнглини олишни биладиган кекса, бадавлат эркакларга интилишади. Мулойимлик, тушуниш ва ҳамдардликдан ташқари, бу аёл ўз маҳбубидан унинг барча инжиқликларини кўтаришини хоҳлайди. У одатда айнан шундай эркакларни ўзига жалб қилади ва кўпинча бир неча марта турмуш қуради.

Ёшлигида муҳаббат излаш уни турли йўллардан олиб ўтиши мумкин.

Ўтган асрда у чиройли қиморбоз билан дарёдан кечиб бўлсада қочиб кетган бўларди. Аммо йиллар ўтиши билан у янада талабчанроқ бўлиб қолади. Ўткинчи ишқ эртакларининг хира милтиллаши сўнади ва уни доимий муносабатлар нури жалб қилишни бошлайди.

Кўпчилик тарози аёллар учун уларинг кўнглини олишлари ҳақиқий эҳтирослардан кўра ёқимлироқ туюлади (муҳаббатдаги жинсий муносабатларни қўпол ва уятли деб ҳисоблайди). Агар эркак унга ибтидоий даражада яқинлашишга ҳаракат қилса, у ҳеч нарсага эриша олмайди. Тарози аёл бундай эркакдан иккиланмасдан қочиб кетади.

Ишқий романлар сусайганда, у дўстона ажралишни таклиф қилади. Ҳатто рад этилган ошиқ ҳам мухлис бўлиб қолиши мумкин, шундай эмасми? Тарози аёл ўз мухлисларини йўқотишни ёқтирмайди.

Decoration

Сиз ва Тарози буржида туғилган эркак

Тарози буржи остида туғилган эркак аёллар орасида жуда машҳур, чунки у аёллар билан «бир тилда» мулоқот қилиш қобилиятига эга. Бу эркак ўзининг жозибаси, виқори ва нафис эстетик диди билан ажралиб туради. У қарама-қарши жинс вакилларидан шунчалик кўп эътибор оладики, у бироз эркалатиб юборилгандек кўринади. Агар аёл уни ўзига жалб қилишга улгурмаса, тарози-эркак кўпроқ қизиқарлироқ бошқа аёл томон шошилади. Тажрибаси уни жуда моҳир кўнгил овчисига айлантириб қўйган. Роджер Мур ва Марчелло Мастрояни тарози буржининг типик вакилларидир.

Тарози эркак муносабатларни ривожлантириш учун жуда кўп вақт ва куч сарфлайди (эслаб қолинг: Тарози ҳамкорлик буржи). Унинг мақсади барқарор, узоқ муддатли ишқий муносабатлар эканлигини айтади, аммо, унинг ҳамкорлиги идеал бўлиши янада муҳимроқдир. У тузатиб бўлмайдиган идеалист, ҳар доим уни қадрлайдиган, тушунадиган ва ҳатто илоҳийлаштиришгача борадиган бенуқсон “жуфт” қидиради. У қатъиятсиз, ҳар доим ўзида мавжуд бўлган ва ҳеч қачон эриша олмайдиган нарса ўртасидаги мувозанатни қидиради.

Тарози-эркак жанжаллардан қочиш учун кўп ҳаракат қилади. Аёл у билан жанжал чиқариши қийин, чунки у ҳатто нодон кўринишни ҳам хоҳламайди. Реал ҳаётда жанжал чиқиши учун кимнидир озгина ҳаракати етарли бўлади, Тарози эркак эса айнан мана шу кимдир бўлмаслик учун ҳамма нарсага тайёр. У бундай мавзуни ўзгартиришни афзал кўради.

Бироқ, бу камдан-кам ҳолларда содир бўлади. У буржлар ичидаги биринчи дипломат, у сизнинг ва ўзининг истакларингиз ўртасидаги мувозанатни осонлик билан тиклаб олади.

Жинсий ҳаёт унинг энг севимли хордиқ олиш усули. У ётоқда яхши ва севги ўйинларини яхши кўради. Аммо у кўпроқ аёлдан ўз маҳоратини иложи борича тез-тез мақтаб туришини хоҳлайди. Тарози-эркак одам уни мақташларидан, хушомадлардан эриб кетади. У ишқий муносабатларда кўп янгиликлар яратади. Аёллар анатомияси ҳақида интуитив билимлари ва қайноқ ҳирсий тасаввурлари биргаликда жуда жозибали комбинацияни ҳосил қилади. Агар сиз муҳаббатингиз нафақат жисмоний, балки ҳиссий ва эстетик саргузаштларга бой бўлишини истасангиз, тарози буржидаги эркак сиз учун жуда мос келади. Агар сизга оддийроқ эркак керак бўлса, уни бошқа буржлардан қидиринг.

Мунажжимлар башорати

Тарозини қандай жалб қилиш мумкин?

Тарози юлдузлар буржининг энг қимматбаҳо тошидир. Улар эсдаликлар сотадиган кичкина дўкончаларда эмас, Tiffany & Co бренди заргарлик дўконларида порлаб турадиган хилидан. Тарози буржи вакиллари улардан ҳайратга тушишлари учун яралгандек гўё. Уларнинг яшаш жойи – юлдузлар эстетик дунёси, яхши хулқ-атвор ва мулозаматлар оламидир.

Улар билан қайси мавзуни муҳокама қилиш ҳақида ўйлаб ўзингизни қийнаманг. Тарозиларнинг жуда кўп қизиқишлари бор - театр, антиқа буюмлар, дизайн, санъат асарларини йиғиш каби. Бу одамлар ажойиб суҳбатдош бўладилар. Албатта, уларнинг энг севимли мавзуси ўзлари. Суҳбат мавзуси қандай бўлишидан қатъий назар, тарозилар ҳар доим ўзларининг энг яхши қизиқишларини кўзда тутаётганини сезиб турасиз. Ҳеч бўлмаганда қандайдир тарзда ҳақиқатга мос келадиган хушомадларни ундан аяманг ва сиз ушбу белгининг вакилини ўзингизга ром этиб қўясиз.

Агар бу сизга зериктириб қўйса, бугун янгиликларда муҳокама қилинаётган баҳсли масалага ўтинг. Суҳбатдошингизни асабийлаштирмай, хафа қилмасдан ўз фикрингизда қатъий туринг. Тарозилар ҳар доим масаланинг ҳар икки томонига эътибор қаратишади, агар сиз бирор бир фикр билдирсангиз, улар фикрингизга қарама-қарши томонга ён босадиган далилларни бажонидил санаб ўтишади. Бу можарога олиб келмайди, Тарози бундан қўрқади, лекин бу сизнинг суҳбатингизни сезиларли даражада жонлантириши мумкин. Агар сиз Тарозига жуда ақлли эканлигини ва сизга кўп янги нарсаларни айтиб берганини айтсангиз, бу гапингиз хато бўлмайди.

Тарозилар ҳашаматни яхши кўрадилар ва кўпинча танишларини ташриф буюрган жойларига қараб баҳолайдилар. Улар юқори табақадагилар паст табақадаги муассасаларга бормаслигига ишончлари комил, агар қизиқиш сабаб боришларини ҳисобга олмаса. Атроф муҳит улар учун жуда кўп нарсани англатади ва нотўғри танланган муҳит уларни жисмонан безовта қилади. Тарозилар нархларга эътибор бермайдилар: улар ҳақиқий завқ учун пул сарфлашга ачинишмайди.

Агар сиз тарози буржини хурсанд қилмоқчи бўлсангиз, ўзингизнинг эстетик қобилиятингизни кўрсатинг. Бефарқ оддий кийинманг. Тарозилар ўз ҳамроҳлари билан фахрланишни яхши кўрадилар. Агар сиз бу одамни уйингизга таклиф қилсангиз, тегишли муҳитни яратиб қўйинг. Қаттиқ товушлар ёки ёрқин чироқлар керак эмас. Дастурхонга энг яхши чинни ёки хрусталь идишларда тансиқ таом (қимматбаҳо ресторандан буюртма бериш керак бўлса ҳам) тортинг ва энг яхшиси, шам ёруғида хизмат кўрсатинг. Яхши мусиқа ҳар доим фойдалидир. Тарозиларни мусиқий овозлар ўзига ром этади.

Умуман олганда, ҳеч нарсада тежамкорлик қилманг. Қўлингиздан келганича ҳаракат қилинг. Одамлар ҳаддан ташқари ортиқчалик ва шошқалоқлик ҳақида нима дейишларидан қатъий назар, Тарози бу ҳар қандай ҳолатда ҳам "оз-оздан ва аста секин" бўлгандан кўра шуниси яхшироқ деб ҳисоблайди.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?