Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Қўй буржи

Қўй буржи - умумий тавсифлар

Қўй буржи вакилининг ўзига жалб қилувчи асосий хусусияти: Жасорат.

Қўй - буржнинг биринчи белгиси бўлиб, янги бошланишни англатади. Бу тез ўзгаришлар ва йўллардаги чорраҳалар маъносини англатади. Сиз маълум бир жойга этиб борасиз ва тез орада бутунлай янги йўналишга бурилиб кетасиз. Ҳаётингиз саргузаштларга бой десак хато қилмаймиз.

Қўй буржи вакилларида фаоллик ва бир жойда тинч туролмаслик хислати бор. Агар сизнинг қуёшингиз қўй буржида бўлса, демак сиз фаол ва доимо ҳаракатдасиз. Агар сизда янги режа ёки ғоя пайдо бўлса ва бу режалар сизнинг бор тасаввурингизни қамраб олсалар, сиз дарҳол ўйлаган режаларингизни амалга оширишга шошиласиз. "Э худойим, менга ҳозир сабр бер!" деган дуо қўй буржи вакилларининг кайфиятини шундоқ билдириб туради.

Танишган кишингизда сиз ажралиб турувчи, жонли ва суҳбатга шинаванда инсондек таассурот уйғотасиз. Суҳбатдошингиз бирор гап гапиришга имкон топа олса, ўзини омадли деб ҳисоблаши мумкин. Сиз ҳар қандай мавзуда ҳамма фикрингизни батафсил сўзлаб беришдан хурсанд бўласиз.

Қўй буржи вакиллари ҳар доим воқеа-ҳодисалар марказига интилишади, улар жасур ва ўз йўлидан боришни афзал кўришади. Сизнинг табиатингиз – жасорат кўрсатиш, сиз эътирозларга имкон қадар йўлдан олиб ташлаш керак бўлган жонга тегадиган тўсиқ сифатида қарайсиз. Сиз ўзингизга бўлган ишончни намоён этадиган табиий лидер, етакчисиз. Сиз болалик даврингиздан бери ўзингизни муваффақиятга эришиш учун туғилганингизни ҳис қилиб яшайсиз.

Бахтга кўра, сиз бошқалардан уларнинг оғир инқирозли кунларида ўз ёрдамингизни аямайсиз. Сиз кўнгли кенг дўстсиз, ғоялар ва маслаҳатлар билан ўртоқлашасиз, сиз катта ҳаракатлар қилишни ёқтирасиз. Олижаноблик сизга хос фазилат. Майда ва тор доирадаги масалалар сизни қизиқтирмайди, сизнинг шиорингиз "Ҳар доим энг яхшисига эришиш!”

Decoration

Decoration

Эҳтиётсизлик ва қатъиятсизлик қўй буржи вакили учун бегона. Бошқалар эҳтиёткор бўлган жойда, сиз жар ёқасида бўлишдан завқланасиз. Бир оз ақлсизлик қилиш ҳаётингизни янгилаб туради. Мақсад ортидан қувиш сизни унга эришишдан кўра кўпроқ ҳаяжонлантиради. Яқинда бир қўй буржи вакили донолик билан айтганидек: "Истак унга етишгандан кўра яхшироқдир". Сиз таваккал қилишга, орзуларингизга ортидан кетишга, мақсадлар қўйишга ва уларга битмас-туганмас иштиёқ билан улар ортидан қувишга тайёрсиз.

Бу сизнинг қайғу ва умидсизликдан бехабар эканлигингизни англатмайди. Аммо Қўй учун умидсизлик қиши бир ҳафтадан кўп давом этмайди. Сизда бошқа одамларни ўзига тортадиган мустаҳкам оптимизм бор. Эҳтимол, сизнинг қалбингизда ишончсизлик яширингандир, аммо бу ҳақда ҳеч ким билмайди. Бироқ, Қўй бошқа бошқаларнинг, одатда ўткинчи хатолари и бетартиблигидан осонгина хафа бўлади. Улар баъзида жаҳлдор, болаларча инжиқ бўлиб, жуда тез зерикиб қолишади. Агар муваффақият кечикишни бошласа, Қўй қизиқишни йўқотади ва бошқа ҳаяжонли саргузаштларни қидиришга киришади. Натижада, сабрли заҳматкашлар кўпинча ундан олдинга ўтиб кетишади.

Қўй, бошлаган ишини охирига етказа етказишга одатланмаган одамлар деб бежиз айтишмайди. Сизда кўпинча сабр-тоқат ва қатъият етишмайди. Сиз жуда кўп вазифаларни ўз зиммангизга олиб, қувватингизни беҳуда сарфлашга мойилсиз, худди Ринг Ларднер қаҳрамонларидан бири отга миниб, бир вақтнинг ўзида ҳар томонга чопиб кетганидек.

Қўй буржи вакилининг муҳим сифати - бу мустақиллик. Бошқа одамларнинг буйруғини бажаришга мажбур бўлиш уни ғамгин ва асабий қилиб қўйиши мумкин. У дунёдаги энг кичик аждаҳо бўлишдан кўра энг катта калтакесак бўлишни афзал кўради. Қўй буржи вакили сифатида сиз дунё ўйинини бошқармоқчисиз. Агар буни имкони бўлмаса, сиз ўйинни тарк этасиз ва сиз ўзингизни ёрқин тарафингизни кўрсатишингиз мумкин бўлган бошқа вазиятни қидирасиз.

Ўзингиздан каттароқ куч билан тўқнаш келганда сиз эгилиб қоласиз, лекин синмайсиз. Сизнинг дадил жанговар руҳингизни ўзингиздан бошқа ҳеч ким синдиролмайди.
Қўй учун тузоқлардан бири шундаки, улар ўзлари билан ўзлари овора. Агар у бошқа одамларни диққат билан кузатмаса ва уларнинг ҳис-туйғуларини тушунмаса, у тарбиясиз эркатой болага айланиб қолади.

Самимий ва ҳалол бўлишингизга қарамай, агар улар фойда келтирадиган бўлса, озгина беғараз ёлғон гапириб қўйишингиз ҳам мумкин. Бироқ, сиз жуда малакали ёлғончи эмассиз, одамлар сизни қалбингизни кўриб туришади. Баъзан сизга хушмуомалалик ва дипломатия этишмайди, лекин бунда ҳеч қандай ёмонлик аломат йўқ. Ўқотар буржи вакиллари ҳам хушмуомалаликдан маҳрум; уларда ҳам тўсиқларни айланиб ўтиш йўқ. Лекин сизнинг қўполлигингиз вақтинчалик, бу сизнинг туғма қувватингизни эҳтиётсизлик билан кўрсатиб қўйиш сабабли пайдо бўлади. Кўпинча сиз ўйламасдан хаёлингизга келган биринчи нарсани гапириб қўясиз, кейин эса ўзингизнинг сабрсизлигингиздан афсусланасиз.

Қўйга пул осонлик билан келади, лекин у унга қандай эҳтиёт қилишни билмайди. Сиз шоҳона, топишингиздан кўра кўпроқ сарфлаб яшашга мойилсиз. Бироқ, сиз одатда қарзларингизни тўлаш йўлини топасиз. Бировдан қарздор бўлиб қолишга ғурурингиз йўл қўймайди.
Сиз муҳтож бўлиб қолган дўстларингизга сахийлик билан ёрдам берасиз, лекин яхши ишларингиз эвазига сизни тан олишларини кутасиз. Қўй буржи гулзорларида уятчан бинафшалар учрамайди.

Сиз ижодий, самимий, қувноқ ва жасурсиз, биринчилардан бўлишга мойилсиз, лекин шу билан бирга иззатталаб, жанжалкаш ва сабрсизсиз. Сизнинг яқинларингиз олдида “Унга қандай етиб юриш мумкин?” деган катта муаммо туради.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?