Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Балиқ буржи

Балиқ буржи - умумий тавсифлар

Ўзига жалб қилувчи асосий хусусияти: Ҳамдардлик

Агар юлдузлар занжирининг биринчи буржи – Қўй, янги бошланиш рамзи бўлса, ўн иккинчи ва охирги бурж – Балиқлар, даврнинг якунини ифодалайди ва абадият, қайта туғилиш, маънавий янгиланишни англатади. Кўпгина мунажжимлар Балиқ буржини руҳий дунё билан боғлиқлик рамзи деб билишади ва бу бурж остида туғилганларни «эски қалб эгалари» деб аташади, уларнинг фикрича, сиз ўтмишда кўплаб ҳаётларни бошдан кечиргансиз.

Балиқ буржи вакилларида қандайдир ғайритабиийлик мавжуд. Афсоналарда тилида бундай инсон «ярим тана-ярим руҳ» сифатида тасвирланади, сиз моддий ҳаёт билан руҳий дунё ўртасида иккиланиб яшайсиз. Сизнинг онгингизни доимо бир фикр безовта қилади: бу реал дунёда ўзингизни ҳеч қачон бемалол ҳис қилмаслигингиз.
Сиз сув унсурига тегишли бўлган Қисқичбақа ва Чаён буржлари каби инсон руҳиятининг тубигача кириб бориш қобилиятига эгасиз. Нозик ва сезгир бўлганингиз учун сизга олдиндан кўра олиш истеъдоди берилган, ва ҳатто оккультист, экстрасенс ёки спиритуалист бўлишингиз мумкин. Астрал кучлар билан боғлиқлигингиз туфайли, сиз аввал ҳис қиласиз, кейин тушуниб етасиз. Сезгиларингиз деярли ҳеч қачон адашмайди. Агар сиз ниманидир ҳис қилсангиз, бу ҳолатга бошқалар эътибор беришлари тўғри бўларди. Бу аввалдан сезиш қобилиятингиз кўп жиҳатдан айрим нарсаларни қалбингиз билан ҳис қилишингиз, кейин ҳис қилган нарсангизни ақлий ёндашув орқали тушунтиришингиз билан боғлиқ.

Сиз Нептун – сирлар ва иллюзиялар сайёрасининг ҳимояси остидасиз. Бу сизга яширин, ўта нозик ва ўзгарувчан характер бахш этади. Сизнинг унсурингиз сув бўлгани боис, сизни денгизга ўхшатиш орқали атрофингиздаги доим ўзгариб турувчи оқимларга қандай осон мослаша олишингизни тушуниб олиш мумкин. Сиз бошқа бурж вакилларига нисбатан кўпроқ атрофингиздаги муҳит ва одамларнинг таъсирига тез тушиб қоласиз. Сиз дунёни бошқаларнинг кўзи билан кўра олиш, уларнинг муаммолари, қувончлари ва қайғуларини ўзингизникидек ҳис қилиш қобилиятига эгасиз. Сиз ҳамма нарсага ҳамдардлик ҳис қиласиз, ёрдамга муҳтож ҳар қандай жонзот, ўсимлик ёки қийинчиликка тушиб қолган дўстингизни сиз албатта қўллаб қувватлайсиз, ёрдам берасиз. Баъзида сиз айнан ўзингиз муҳтож бўлган куч ва руҳий ҳимояни ўзгаларга беришга ҳаракат қиласиз.

Decoration

Decoration

Сиз ажойиб сезги ва инсонларни тушуниш қобилиятига эгасиз. Бироқ, бу ўта сезгирлик сизнинг энг нозик жойингиз бўлиши мумкин. Сиз жуда таъсирчансиз, ҳар қандай оний таъсирларга қарам бўлиб қоласиз, бошқаларнинг маъюс ҳикоялари ёки ёрдам сўраб қилган мурожаатларини қалбингизга жуда яқин оласиз. «Йўқ» дейишни ўрганиш ҳаётингизнинг энг катта вазифаларидан бири бўлиши мумкин, лекин сиз бу вазифани уддасидан чиқишингиз қийин бўлади.

Қадимги даврларда мунажжимлар Балиқларни қайғудан ўз ўзини хароб қилувчи инсонлар сифатида таърифлашган. Сиз осонликча ўзингизнинг мағлубиятингизга ўзингиз сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Амалий бўлмаслик, бошқалар сиздан осонгина фойдаланишлари сиз учун хавф туғдириши мумкин. Шунингдек, сиз осонгина ёмон муҳитга тушиб қолишга мойилсиз. Балиқларда ўзлари учун ёқимсиз воқеалардан ёки вазиятлардан қочишга ўрганиб қолишган, оқибатда, бу кўпинча уларни ёмон одатларга ўрганиб қолишга олиб келади. Баъзи вақтларда ҳаётингизда шунчалик кўп ташвишлар, руҳий оғриқлар пайдо бўладики, сиз улардан қочиш учун ҳеч нарсани ўйламай у ёқдан бу ёққа сакраб юришингиз мумкин.

Сизнинг рамзингиз — икки қарама-қарши йўналишда сузаётган, бир-бирига боғланган балиқлар — ҳиссиётлар ва кучли истаклар ўртасидаги ички доимий курашни ифодалайди. Улар сизни бир вақтнинг ўзида ҳам юқорига, ҳам пастга тортиб туришади. Сиз барқарорликка, мақсадга интилишга, мувозанатга эришиш учун катта куч сарфлашингиз керак бўлади, чунки айнан шу сифатлар дангасалик, лоқайдлик ва руҳий чалкашликни енгиш учун керак бўлади. Сиз ўзингизнинг ижобий образингизни шакллантиришингиз, ички кучингизни ривожлантиришингиз ва масъулиятингизни оширишингиз керак. Ўзингизнинг ноаниқлигингиз ва ўз-ўзингизни йўқ қилишга мойиллигингиз қурбони бўлишингизга йўл қўйманг. Бу ҳаётда сиз ўз ўзингизни яратишни, шакллантиришни ўрганишингиз ўта зарур.

Бу сизда ички куч йўқлигини англатмайди. Аксинча, сиз муҳим иш ёки идеалликка хизмат қилиш йўлида катта қурбонликлар қилиш ва садоқатли меҳнат қилиш қобилиятига эгасиз. Сиз қизиқувчан бўлиб, ғайриоддий ва сирли нарсаларни тадқиқ қилишни яхши кўрасиз. Гоҳида амалий бўлмаслик ва ҳатто дангасаликка мойил бўлсангиз ҳам, юрагингиздан жой олган лойиҳа муваффақияти учун тоғларни кўчиришга қодирсиз. Муаммо шундаки, бошқалар манфаати учун ўзингизни аямай ишлашга тайёр бўлган ҳолда, ўзингизга нисбатан талабчан ва интизомли бўла олмайсиз. Балиқ буржи вакиллари орасида ўткир рақобатга чидамли, қайноқ ва шиддатли бизнес дунёсида ўз ўрнини топа олганлар жуда кам учрайди. Балиқлар шоирлар ва хаёлпарастларнинг сирли дунёсига раҳбарлик қилишади, Балиқ буржи остида туғилган инсонлар кўпроқ ёзувчи, мусиқачи ёки рассом сифатида муваффақият қозониши эҳтимоли юқори. Сиз фантазияларга асосланган ноёб тасаввурларга эга инсонсиз, тасаввурингиздаги ўзига хос оламларни яратишга интиласиз. Фантазияларингизни амалга оширишга бор кучингизни сарфлашни бошласангиз, сиз бутун буржлар ичидаги энг яхши ижодкорга айланасиз. Машҳур ижодкор Балиқлар қаторидан Пьер-Огюст Ренуар, Фредерик Шопен, Энрико Карузо, Вацлав Нижинский, Рудольф Нуреев, Элизабет Барретт Браунинг ва Эдна Сент-Винсент Миллей каби машҳурлар ўрин олишган.

Сиздаги ҳамдардлик ва бошқаларни тушуниш ҳисси ёрқин бадиий тасаввур билан уйғунлашиб, ҳаётни сиз билан баҳам кўрадиган одамларга катта куч бағишлайди. Сиз етакчи бўлишингиз учун етарлича кучингиз йўқдек туюлиши мумкин, аммо аслида сиз кўплаб инсонлар учун аллақачон мураббий, йўлбошчи ва ўрнак бўлиб хизмат қиласиз. Сизнинг нафосатингиз одамларни мафтун этади, ҳазилларингиз ҳамманинг юзида табассум уйғотади. Шунга қарамай, ўзингизга бўлган ишончсизлик сабабли кўпроқ ёлғиз ишлашни афзал кўрасиз.

Сиз ички ҳиссиёт орқали ҳаётда энг осон ечимларни топишни биласиз, одатда энг кам тўсиқлар бўлган йўлларни танлайсиз. Шунинг учун бу бурждаги кўплаб иқтидорли, кучли ва мафтункор инсонлар ўз истеъдодларига мос бўлган даражага, мақомга етишолмай бир четда қолиб кетишади.

Сиз — ғайриоддий инсонсиз, сезгирлигингиз ва онгли ёндашувингиз нафосат аҳлини ўзига жалб этади. Сиз катта интеллектуал ютуқларга эришишингиз мумкин. Сизнинг сирли, мафтункор ва ўзига ром этувчи шахсиятингиз драматик ҳиссиётлар билан уйғунликда янада юксалиб туради.

Сиз содиқ, саховатли ва фидойи дўстсиз, қийинчиликка учраган ҳар қандай инсонга ёрдам беришга доимо тайёр турасиз. Сиз ўзингизга хос бўлган «сеҳрли» усулдан фойдаланишингиз ҳақида ишонч билан айтиш мумкин: ҳар қандай воқеа ва вазиятнинг энг яхши томонларига катта эътибор қаратиб, чекловлар ёки камчиликлардан юз ўгирасиз. Бу билан сиз бошқаларни ҳам худди шундай яшашга ундайсиз. Сиз инсонларнинг ички фазилатларини юқори баҳолайсиз, уларнинг ташқи, юзаки хислатларига эътибор бермайсиз. Сизни фақатгина инсоннинг ички моҳияти қизиқтиради. Бутун буржлар орасида сизчалик чуқур ҳис қилувчи, ғамхўр, яхши ва содиқ дўст йўқ.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?