(Ҳамкасбимга ҳазил)
Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.
Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.
Учта ўғил, икки қиз, икки сингил, жуфт ука,
Ҳар бирига отадур ул, гар керак-ки онадур.
Гарчи беҳол турса тан, бор юракда бир олов,
Бу ҳоли бежиз эмас, жуфт хотин парвонадур.
Ҳарки ишга бўлса бош, ҳар соҳага бор ечим,
Қайга бошин урмаган?! Умри бир дарсхонадур!
Тиним билгай бу жаҳон, фақат унда йўқ тиним,
Ўйладим, ҳатто йўли, ороми ишхонадур.
Ҳар жабҳада бир шингил, тўплагай хас гар керак,
Сўранг, топгай ёзда қор, омбори дурдонадур.
Эй Алишер, бўлди бас, етар таърифи Усмон,
Ул йигит гар бўлса султон, кўнгли бир кошонадур.
19 Март, 2004 йил.