Биласанми, кимни соғиндим?
Соғинч бору, соғинганим йўқ.
Орзу қилдим соғинчни, афсус,
Мен висолга топинганим йўқ.
Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.
Юрак маҳзун. Хафа қилдим бир сўз учун.
Билиб туриб аламимни олдим сендан.
Биласанку? Ўйлаб нетмай гапиришинг
Биламанку?! Хафа бўлма сен ҳам мендан.
Мен сизни бир бора кўришим керак.
Ўйламанг, жон эмас, ўтинар нигоҳ.
Роз беринг, нигоҳлар учрашсин илк бор,
Ва улар қалбларни этсинлар огоҳ.
Жазирама. Бўлма беаёв.
Вужудимда ёнмоқда юрак.
Жон сояда, хаёлим захда.
Йўқ. Бардошим етиши керак.
Дилим бунча эркасан, шўхсан,
Қилиқларинг сиғмас дунёга.
Ўзинг учун дунё яратиб,
Ўхшатмайсан уни рўёга.
Севги.
Сендан нафратланаман.
Сабаб?!
Оддий! Севганим учун!
Унутолмай, банд бўлган дилни
Умид қилиб кутганим учун.
Юрагим, куйинма, у ўша,
Дунёнинг ишқига орзуманд.
Мезони нафсига басма-бас,
Мен бир кас, у эса донишманд.
Дўстим дедим, қон йиғлади, куйди ишқим,
Синглим дедим, жонига қасд қилди ишқим.
Дўст, биродар, ака, оға билсам ўзим,
Мени номард, хиёнаткор билди ишқим.
Тонг саҳар ёйибсан яна дастурхон.
Чимчилаб уйғотдинг.
Ширин бир озор.
Титрайман:
Бағрингдан қўймайсан ҳамон.
Ёримни соғиндим.
Йўл бер оппоқ қор.
Хуш келибсан дўстим қаҳратон,
Ишон, сени қанчалар кутдим.
Бас қил энди гаров қилмоқни,
Енголмадинг. Яна мен ютдим.
Тақдирмиди? Севги юки залворидан,
Оёқларим кўтаролмай қайрилдику?
Висолингга тўймай қолди хаёлларим,
Сендан ўзим, дил боридан айрилдику?
Соғинчларинг соғинчимга етолмайди,
Юраккинам сени ташлаб кетолмайди,
Афсус, висол бугун хушнуд этолмайди,
Соғинганим, соғиндингми сен ҳам мени?
Кечикдинг муҳаббат, энди кечикдинг.
Сенга деб аталган юрагим ўлган.
Кетавер, сен учун энди нима бор?
Умидинг узавер, сабрим ҳам тўлган.
Саҳифамда зерикиб қолманг!
-
1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.
-
Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган.
Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади. -
Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб. -
(Ҳамкасбимга ҳазил)
Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур. -
Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада. -
Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
Барча доно фикрини бир мезонга солибди.- Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?