Тонг саҳар ёйибсан яна дастурхон.
Чимчилаб уйғотдинг.
Ширин бир озор.
Титрайман:
Бағрингдан қўймайсан ҳамон.
Ёримни соғиндим.
Йўл бер оппоқ қор.
Юзларим сийпалаб бўса оласан.
Ўт бўлиб ёнаман.
Иситма.
Беҳол.
Билмайман, яна не куйга соласан?
Алаҳлаб айтарман:
Кел, ёнимда қол.
Кўнглимни сезасан.
Рашкдан ёнасан.
Қаҳратон қаҳрингдан тиғлар йўлимда.
Айт сеҳрим, меҳримга қачон қонасан?
Асли сен бевафо, кўз ёш қўлимда.
Ҳижрондан ёнаман.
Излайман висол.
Умидим, оппоқ қор, сўндиролмайсан.
Мен кафтим босаман оппоқ кўксингга,
Ва яёв кетаман.
Кўндиролмайсан.
Майлига, музлатгин юрагим, борим,
Оппоқ қор,
Ишқингда мен ҳам куяман.
Сен мени суйгандек мен ҳам ўз ёрим
Заррангдан минг карра кўпроқ суяман.
Ёримни соғиндим.
Йўл бер оппоқ қор.
11 Февраль, 2017 йил.