
Саҳифада реклама жойлаштириш шартлари
Сиз интернет орқали пул топишни, даромадингизни оширишни, ҳамкорлик қилишни, машҳур бўлишни истайсизми?
Демак сизга ёрдам беришим мумкин.
- Сиз ўз хизматларингизни ёки маҳсулотингизни реклама қилмоқчисиз.
- Сиз ўз Telegram ёки YouTube каналингизга, Instagram ёки Facebook саҳифангизга кўпроқ фойдаланувчи ва обуначиларни жалб қилмоқчисиз.
- Сиз ўз маҳсулотингиз ҳақида харидорларга кўпроқ маълумот етказмоқчисиз.
- Бунинг учун сизга реклама керак, мақолалар керак, ишончли тавсиялар керак.
Шундай эмасми?
Бунинг учун сиз:
- www.almehr.uz сайти билан яхшилаб танишиб чиқинг.
- Менинг саҳифаларимда ўз рекламангизни жойлаштиришни режалаштиринг.
- Режаларингиз ҳақида менга хабар беринг.
Реклама нархи қанча?
Саҳифада реклама жойлаштириш нархини иккимиз келишиб оламиз.
Нархга таъсир қиладиган омиллар қуйидагича:
- Саҳифада сизнинг рекламангизни жойлаштириш ўрни (Саҳифа юқорисида, ўртада, пастда, матн орасида);
- Сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматингиз ҳақида мақола;
- Реклама жойлаштириш муддат бўйича ёки намойишлар сони бўйича.
Аслида ҳамма нарсани ўзаро келишув орқали амалга ошириш мумкин.
Бозорда эмасмиз, лекин савдолашиш мумкин!
Реклама дизайни ва чекловлар
Сиз рекламангиз учун дизайн таклиф қиласиз, мен жойлаштираман.
Ёки сиз фикрингизни, ғоянгизни, мақсадингизни айтасиз, биргалашиб ечим топамиз.
Дизайн ва реклама матни сизга ёқиши мумкин. Лекин мен ҳам "Реклама ҳақидаги" қонун талабларига кўра текшириб оламан.
Ҳамкорликда чекловлар бўлмайди, келишувлар бўлади!
Доимий ҳамкорларим
Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!

Ҳомийлар
Ҳомийлик қилишни истасангиз мен қарши бўлмайман!
