Наср бобида...

Баъзида жуда кўп гапириб юбораман. Ёзишга эса сабр тоқат йўқ. Шунда ҳам нимадир ёзиб қўяман. Ўзимга қизиқ туюлади, лекин биламан, кўпчилик учун зерикарли. Фикрларимни жамлаб олишим учун, таҳлил қилишим учун, ўз ўзимга савол беришим учун нимадир ёзиб туришим керак. Балки керакмасдир...

Али Ал Меҳр

Аёллар клубига ҳазил

«ШИЖОАТ» аёллар клубига ҳазил

Заводимиз аёллари тўпланишиб,
Бир ёқадан бош чиқариб, ўйланишиб,
«Шижоат» деб бир нимага чоғланишиб,
Клуб бўпти! Худо урди эркакларни!

Уйланган дастурчи

Уйланмаган дастурчиларга ҳазил шеър

Яқин ўтган замонда
IT кучли томонда,
Уйланибди дастурчи
Орзулари осмонда.

Бугун Наврўз, бугун янги кун!

Бугун Наврўз, бугун янги кун!

Туним бугун кунга тенг бўлди. Куним тундан узоқроқ бўлар. Наврўз келди сабабин айтсам. Юрагимга бир қувонч тўлди, бугун куним қувноқроқ бўлар. Билмайсизми? Бугунку Наврўз. Қорлар эриб кетди заминдан, боларилар чиқдилар индан, Баҳор келди шу бугун чиндан, ахир Ҳамал кирди бугундан. Ахир Наврўз, бугун янги кун!

Замонавий шеърият

Бир вазиятнинг беш хил таърифи

Бир вазиятнинг шоирона беш хил таърифи, ёки замонавий ўзбек шеъриятида юзага келган ижодий муҳитнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш оқибатида, ёки реал ижтимоий сиёсий вазиятга асосланмаган оддий воқеликни ёритиш мақсадида, ёки шунчаки бекорчиликдан ёки уйқусизликдан ёзилган илмий фалсафий бўлмаган шеърсимон шеър.

Соат ва Ҳаёт

Соат ва Ҳаёт

Соат тақмаган одам нақадар бахтли...

Қўлингдаги соатга ҳеч эътибор берганмисан? Доимо вақтни билгани қўлингга қарайсану фақат унинг милларига назар ташлайсан. Бугун эса бир бор унга бошқа бир назар билан қараб кўр. Сезяпсанми?!

Соғиниб кутганим келдингми Баҳор?

Соғиниб кутганим келдингми Баҳор?

Соғиниб кутганим келдингми Баҳор?

Ҳар йилгидек келасану менинг бағримга, соғиндим деб дод вой солиб йиғлаб оласан. Юпатай деб ёпинчиғим устингга ёпсам, жинни қилдим сизни дея хандон куласан.

Бир касаллик тарихи...

Бир касаллик тарихи...

(Асаби бўшлар, иродаси сустлар, қўрқоқлар ўқимасин.)

Мана бир неча кундирки тобим йўқ. Болалигимда қаттиқ кулганимдан қувонч касалини орттириб олган эканман. Вақтида даволатмаганимни оқибати, мана ёш ўтган сари тез тез шодлик қўзғалиб безовта қилиб туради. 

Суҳбатдош

Суҳбатдош

- Ассалом алайкум!

- Ваалайкум ассалом. Хуш келибсиз! Суҳбатимиз узилиб қолганидан афсусдаман. Узр, тирикчилик. Ўтган кунги суҳбатимизда сизни айблаб анча хафа қилиб қўйдим. Кечиринг. Лекин қалбингизни емираётган шубҳаларга, фикрларга бефарқ қараб туролмасдим. Қалбингиз нурга тўлсин дўстим.

- Бунчалар ширинсўзсиз? Ҳар бир ёзганингизни худди китоб ўқиётгандек ўқийман.

Тақдир чархпалаги

Тақдир чархпалаги

- Кимсиз?
- Сиз каби бир суҳбатдошман.
- Мен ҳис қилган завқни ҳис қила оласизми?
- Сиз ўзингиз ҳали ҳис қилмаган завқларингизни ҳис қила олдим.
- Лекин қўрқяпман. Адашдиммикин?