Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Уйланган дастурчи

Уйланмаган дастурчиларга ҳазил шеър

Яқин ўтган замонда
IT кучли томонда,
Уйланибди дастурчи
Орзулари осмонда.

Келин бўлмиш зиёли,
Ўқимишли, ҳаёли,
Таълим кўрган, ўқиган,
Ор-номусли, иболи.

Кирибди чимилдиққа,
Тўйибди ош қатиққа.
Тушунмабди 40 кунда
Келиндаги мантиққа.

Куёв ҳайрон, тушунмас
Келинчакнинг кўнглини.
Миллион код ёзса ҳам,
Тополмасмиш йўлини.

Ёзиб кўрди Pythonда
JAVA, C, PHPда.
Титиб кўрди RAM, GPU
Нима бор деб ичида.

ENTER босса аразлаб,
ESCAPE босса турармиш.
CTRL ALT DEL босса
Йиғламасдан кулармиш.

Restart қилди, бўлмади,
Commit, Deploy, Push – Error.
Куёв шунча код ёзиб
Бўлмаган бунчалар хор.

Ўқиб чиқди Зигмунд, Юнг,
Гейтс, Джобс, Линусни,
Тополмади келинда
Қайда плюс, минусни.

Қочолмайди, админ бор,
Жонга тегди барчаси,
Тушунгунча аёлни
Ғовлаб кетди мияси.

Энг охирги чора деб,
FORMAT қилди, KILL қилди.
Яна битта имкон деб,
GITдан V1 PULL қилди.

Иш бермабди ҳеч бири,
Бош багларга тўлибди,
Дастурчининг ҳаёти.
System Crash бўлибди.

Алқисса шу, Аёлга,
Алгоритм кетмайди.
Бутун умр аёлни
Тушунишга етмайди!

26 Март, 2026 йил.
Тошкент.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?