
Автобиография
Мен ҳақимда кўп билгандан кўра
ўзингиз ҳақингизда кўпроқ билганингиз маъқул.
23 Сентябрь, 1976 йил
Ҳаммаси шу кундан бошланган...
Ҳамма хурсанд бўлган шекилли. Ҳозиргача шу кунни байрам қилишади.
23 Сентябрь, 1976 йил
1-Сентябрь, 1983 йил
Биринчи қўнғироқ
Болалар боғчасига жўнатиш машмашаси ниҳоясига етиб, мактабга жўнатиш жанжаллари бошланган кун.
25-Май, 1993 йил
Оҳирги қўнғироқ
Мактабни "Имтиёзли Аттестат" билан якунладим. Аввалгидек Олтин медаль беришмади. Беришганда ҳам фойдаси бўлмасди.
25-Май, 1993 йил
1993-1994 йиллар
Мустақиллик учун...
Мактабни якунлаб, бозорни бошладик. Бозор иқтисоди кўп нарсани ўргатди. Институтга тест имтиҳонларини топшириб, катта балл олиб ҳам институтга кира олмаганим сабабини ёзмайман.
Декабрь, 1993 йил – Апрель, 1994 йил
Биринчи иш фаолиятим
Ўзим ўқиган мактабда Физик лабораторияси лаборанти бўлиб илк меҳнат фаолиятимни бошладим.
Декабрь, 1993 йил – Апрель, 1994 йил
Апрель, 1994 йил – Октябрь, 1994 йил
Институтда ўқимадим. Ишладим!
Андижон Иқтисодиёт ва Бошқарув институти. Ҳисоблаш марказида оператор бўлиб ишладим. Pascal, Clipper, Foxpro дастурлаш тилларини ўргандим.
Декабрь, 1994 йил
"UzDaewoo Auto" мактаби
"UzDaewoo Auto" қўшма корхонасига компьютер оператори бўлиб ишга кирдим. Энг катта мактаб мана шу даргоҳда бошланди.
Декабрь, 1994 йил
Август, 1996 йил
Daewoo Public Motors
Мазза! Жанубий Кореяга, Daewoo Public Motors компаниясига 3 ойлик хизмат сафарига бориб келдим.
Сентябрь, 1996 йил
Мен талабаман!
Ўқишдан кўнглим совиб кетганига қарамай ҳамкасблар насиҳатига кўра Фарғона Политехника Институтга ҳужжат топширдим ва Энергетика факультети талабаси бўлдим. Контракт эмас, бюджет асосида! Фақат сиртқи факультетда, ишдан ажралмаган ҳолда.
Сентябрь, 1996 йил
