Менинг саҳифамга ташриф буюрганингизда сизга ёки қурилмангизга таалуқли маълумотларни менинг саҳифам дастури, интернет тармоғи, қидириш ва таҳлил тизимлари қабул қилиб олишлари ва улардан фойдаланишлари мумкин. Саҳифамга бўлган ишончингиз сабабли мен бу катта масъулият эканини тушунаман ва маълумотларингизни ҳимоя қилиш, шунингдек, ўз маълумотларингизни ўзингиз назорат қила олишингиз учун астойдил ҳаракат қиламан.
Ушбу Махфийлик сиёсати мен қандай маълумотларни тўплашим, уларни нима учун йиғишим ва маълумотларингизни қандай бошқаришингизни тушунишингизга ёрдам бериш учун мўлжалланган.
Маълумот тўплаш
Мен фақат саҳифамдаги шаклларни тўлдирганингизда, масалан, рўйхатдан ўтганингизда ёки алоқа формаси орқали хабар юборганингизда сиз ихтиёрий равишда тақдим этган маълумотларни йиғаман. Саҳифамни таҳлил қилиш ва янада ривожлантириш учун IP (Internet Protocol – Интернет протоколи) манзили, браузер тури ва операцион тизим каби баъзи техник маълумотларни ҳам ёзиб олишим мумкин.
Маълумотлардан фойдаланиш
Мен сиз тақдим этган маълумотлардан сиз билан боғланиш учун, сизни қизиқтирган маълумотларни тақдим этиш учун фойдаланаман. Шунингдек, мен маълумотлардан саҳифамни юритиш, керак бўлганда сиз юборган хабарларни саҳифага жойлаштириш, шунингдек сизга таклифлар бериш учун фойдаланишим мумкин.
Маълумотларни ошкор қилиш
Мен сизнинг маълумотларингизни сизнинг розилигингизсиз учинчи шахсларга тақдим этмайман, қонун талаб қилган ҳоллар бундан мустасно. Мен сизга хизматлар кўрсатиш учун ишлаётган учинчи шахсларга, масалан, хабарлар, электрон почта ёки бошқа маълумотлар юбориш билан боғлиқ ҳолатларда маълумотларни ошкор қилишим мумкин.
Cookie файллардан фойдаланиш
Мен Cookie файллардан саҳифамни яхшилаш ва сизга осонроқ ва қулайроқ маълумот олишингиз учун фойдаланаман. Сиз браузер созламаларини ўзгартириш орқали Соокие файллардан фойдаланишни рад қилишингиз мумкин, аммо бу саҳифалардан фойдаланишга таъсир қилиши мумкин.
Хавфсизлик
Мен маълумотларингизни рухсатсиз олиш, улардан фойдаланиш ёки ошкор қилишдан ҳимоя қилиш учун барча хавфсизлик чораларини кўришга ҳаракат қиламан. Бироқ, мен Интернет тармоғи орқали маълумотлар узатишнинг тўлиқ хавфсизлигини кафолатлай олмайман.
Махфийлик сиёсатининг ўзгаришлари
Менинг саҳифамда жойлаштирилган ушбу махфийлик сиёсатини ўзгартириш ёки янгилаш ҳуқуқини ўзимда сақлаб қоламан. Махфийлик сиёсатига киритилган ўзгаришларни билиш учун ушбу саҳифани мунтазам текшириб туришингизни тавсия қиламан.
Эслатма
Агар сиз ушбу махфийлик сиёсатига қўшимча маълумот қўшиш ёки ўзгартиришлар киритиш зарур деб топсангиз, илтимос, менга бу ҳақда хабар беринг.