Шеърларим

Шоирлар нима учун шеър ёзишларини билмадиму, лекин илҳом париси каминани ёд этиб, юрагимда алланечук чексизлик ҳис қилганимда бир неча сатр қоралашга жазм этаман.Чунки айнан мана шу чексизлик менга юрагим излаган чексиз озодлик ҳис туйғусини ҳадя этади.

Али Ал Меҳр

Матмусанинг картаси

Матмусанинг картаси

Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

- Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?

Матмусанинг картаси - 2

Матмусанинг картаси - 2

Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

Ҳамкасбимга ҳазил

Усмонжон таърифида

(Ҳамкасбимга ҳазил)

Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

Ёшларга тўй ҳазили

Ёшларга тўй ҳазили

Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

Ёқимли шеър

Ёқимли шеър

Ёқимли шеър. Ўзим ёздим. Ўзимга.
Шеър йўғида бир ўқишга яроқли.
Мазза қилдим! Тасанно ҳар сўзимга!
Ўқияпман қайта қайта. Мароқли.

Аталадан чиққан суяк

Аталадан чиққан суяк

Гапда суҳбат авжида улфат
Гап суққанди “Куйган юрак” деб,
Жаҳли чиқди улфатларини,
“Аталадан чиққан суяк” деб.

Адлиячиларга ҳазил шеър

Адлиячиларга ҳазил шеър

Шиори ҳар доим “Куч Адолатда” 
Ноҳақлик кўрсалар сочлари тикка.
Холислик, ҳақиқат, тенглик, одиллик,
Интилар қонунда устуворликка.

Саҳифамнинг лотин тилидаги версияси ҳақида шеър

Саҳифамнинг лотин тилидаги версияси ҳақида шеър

Шахсий қилиб ўзимга
almehr.uz сайт қилдим.
Кирилл, лотин бўлсин деб,
Шеърни доим байт қилдим.

Лайк учун ёзилган шеър

Лайк учун ёзилган шеър

Шиғирлар жойладим тармоқларимга,
Чираниб зўр бердим бармоқларимга,
Юзлаб «Like» илинди қармоқларимга.
Таниган, ўқиган, тушунганлар жим.

Автомобиль TICO

Сўнгги TICO

(Сўнгги TICO автомобилига бағишланади)

Кечагина бир ўрам темир,
Бугун эса тайёр маҳсулот.
Тасодифми ва ёки тақдир?
Сўнгги «TICO» бўлибман! Ҳайҳот!

Ҳамкасб қизларига Наврўз табриги

Ҳамкасб қизларига Наврўз табриги

Баҳорнинг гулларидек ҳуснлари очилган,
Шу гуллардек бўлимларга битта-битта сочилган,
Йигитларнинг иш вақтида уйқусини қочирган,
Компания қизлари, сизга байрам муборак!

Шеър шоирнинг қисмати 

Шеър шоирнинг қисмати 

Шеър шоирнинг қисмати,
Айтишмагин сўз билан.
Сўз уволи тутади
Атлас билан, бўз билан.

Сукунатдаги хаёл

Сукунатдаги хаёл

Сукунат,
Кечиргин, 
Буздим тинчингни.
Ахир мен тирикман!
Юрагим дук-дук.
На қилай?!
Ўйлайман, хаёллар шовқин:
Сен эса жимжитлик,
Сукунат буюк!

Бир бешикка сиққан жон

Бир бешикка сиққан жон

Бир бешикка сиққан жонинг
Бугун сиғмас кенг дунёга. 
Икки дунё. 
Бири унут.

Бир сийнага тўйган нафсинг
Бугун тўймас. Кўзинг тўймас.
Боринг чала. 
Бораринг бут.

Туғилган кунимга

Туғилган кунимга

Тонг саҳарда онам рухи алла айтиб уйғотди!
Қизалоғим саҳар турди.
Ялла айтиб уйғотди!
“Туғилган кун муборак!” деб қуёш қайтиб уйғотди!
Раҳмат олам, дўсту ёрлар, менга қувонч туғилди!