Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Автомобиль TICO

Сўнгги TICO

(Сўнгги TICO автомобилига бағишланади)

Кечагина бир ўрам темир,
Бугун эса тайёр маҳсулот.
Тасодифми ва ёки тақдир?
Сўнгги «TICO» бўлибман! Ҳайҳот!

Ортда қолди забардаст пресс,
Титратгувчи ерни паҳлавон.
Лек ажиб бир нафосат ила,
Нафис шакл берди у ўғлон.

Тун қўйнида юлдузлар каби
Учқун сочиб ҳар ён фусункор,
Дуо айлар мени пайвандлар:
- Темир пирим бўлсин мададкор!

Ҳур қизлардек пок этиб таним,
Ҳар томоним силаб сийпалаб,
Ранг бердилар, бердилар жило,
Келинчакдек мени эркалаб.

Кўз қирини ташласа қуёш,
Нур сочилур яноқларимдан.
Гўё бошин эгиб камалак
Жило олган бўёқларимдан.

Чақалоқдек босар бағрига,
Конвейерлар гўёки бешик.
Мафтун этиб ўз жамолига 
Йиғув цехи очади эшик.
 
Мотор қўйди, ихчам, лек абжир,
Соат каби ишлар бу юрак.
Елгин, - дерлар, -бу замин аро,
Тўхтамасин асло ғилдирак.

Ҳар қадамда абжир усталар.
Бир-бир териб чиқдилар жисмим.
Ёпиштириб қўйдилар ҳатто
«TICO» деган чиройли исмим.

Ўғлонлар бор, кўзлари лочин,
Илғаб олар ҳар бир нуқсонни.
Текширишиб кўриб бирма-бир,
Эҳтиёт қил, - дерлар, - Инсонни.

Чиқиб келдим ёруғ оламга,
Кўз-кўз қилиб чироқларимни.
DAMASлар-у NEXIAларга
Мақтанаман бўёқларимни!

Оқ йўл тилар сўнгги бор завод
Меҳрим жўшар тилакларидан:
«Мададкор бўл инсонга, ҳамроҳ, 
Раҳмат айтсин юракларидан»

Майли сўнгги «TICO» бўлсам ҳам,
Элга хизмат қилмай қолмайман
Билиб қўйсин, ўзбегим ўғлин,
Хизмат қилиб сира толмайман.

«TICO» дерлар менинг исмимни!
«Тезкор», «Ихчам» сўзлари мавжуд.
«Кучли» дерлар, ҳамда «Ораста», 
Ҳаммасидан жам бўлган вужуд.

Мен сўнггиман, лекин ортимда
«MATIZ» деган укажоним бор!
«DAMAS» хизмат қилар беминнат,
«NEXIA»га айтинг ифтихор.

Биз ўзбекнинг ўғлонларимиз,
Тойларимиз алплари минган.
Фахр айланг, лойиқмиз бунга
Ўзбегимнинг меҳнати сингган!

Февраль, 2004 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Аталадан чиққан суяк

    Гапда суҳбат авжида улфат
    Гап суққанди “Куйган юрак” деб,
    Жаҳли чиқди улфатларини,
    “Аталадан чиққан суяк” деб.