Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Сен туғилган кун

Сен туғилган кун

Боғ чаманни этганча мафтун,
Ошиқ дилга сочиб бир учқун,
Баҳор қайтиб келди мен учун:
Гулим! Бугун сен туғилган кун!

Қиш вужудинг танлаб олган он,
Баҳору, ёз ҳусн солган он,
Куз дунёга назар солган он:
Қадрим! Бугун сен туғилган кун!

Ишқ қасрининг танҳо устуни,
Висол тонги, ҳижрон якуни,
Ошиқларнинг синов бир куни,
Жоним, бугун сен туғилган кун!

Ҳусн ичра етмас тароват,
Сабр ичра етмас ҳаловат,
Ошиқ аҳли айтар саловат,
Суюклигим, сен туғилган кун!

Назм кўнмас таъриф этмоққа,
Наср боймас қалам тутмоққа,
Фурсат етди сенга етмоққа,
Достонимсан, сен туғилган кун!

Бу кун ёруғ бўлди осмоним,
Қувончларга тўлди жаҳоним,
Ё тангрига етди фиғоним,
Етишганим. Сен туғилган кун!

Бўсаларинг ўзгача лаззат,
Қабулингда янгича иззат,
Муҳаббатдан бол олган иффат,
Суёлганим, сен туғилган кун!

Эҳсон қилай юрагимдан гул,
Жоним олгин, бўлса гар мақбул,
Сенга инъом этай, эт қабул,
Муҳаббатим! Сен туғилган кун!

17 октябрь, 2006 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?