Ассалом алайкум дустим.
Бугун тонгда турганимда, кўчада машқ қилаётган Кайфият билан гаплашиб қолдим. Негадир бугун кўнгли чоғ.
Биргалашиб озгина машқ қилдик. Бу орада Соғлиқ ҳам келиб кетди. Бугун сизни йўқламоқчи экан. Шунга бир оз хавотирланиб, нима гап деб сўрамоқчи эдим? Тинчмисиз? Кайфият ҳам салом айтиб юборди. Бугун ўзим ҳам ўтарман деди. Кайфиятни олиб бизникига келинглар, бир қўлбола ош дамлаб бераман.
Дарвоқе, кеча Қувонч билан Шодлик қўнғироқ қилишганди. Меҳрнинг телефон рақамини сўрашди. Негадир эски рақами олмаяпти. Агар бугун Мехрни учратсангиз, менга телефон рақамини бериб юборсангиз. Бўлмаса Қувончга ёки Шодликка айтиб қўйсангиз. Менга жуда ҳам зарур. Ўзим ҳам қидириб кўраман.
Бугун вақтингиз қанақа? Кеча Бахт ва Омад билан ўтиришда кўпроқ ичиб қўйганмиз шекили, кеча туни билан хаммани уйини таққилатиб безор қилишибди. Шунга бир бориб хабар олиб қўйсак дегандим. Хали замон ўзлари ҳам келишиб қолишса керак. Мендан уялишиб, сизнинг олдингизга боришса эхтимол. Бир уришиб қўйинг, хадеб эркалик қилишавермасин. Уларни деб кеча Рашк билан Мухаббат уришиб қолишибди. Туни билан Мухаббатни юпатиб чикдим. Аразлаб Хижронга кетаман дейди. Зўрга алдаб олиб қолдим. Агар танишларингиз бўлса бир неча кунга Висолга йўлланма олиб берсангиз. Бўлмаса илтимос, дўстлардан бир суриштириб кўринг.
Узр дўстим. Кўп гапириб юбордим. Лекин туғрисини айтсам, бир нарса сўрашга истихола қилиб турибман. Бугун туғилган кунингизми, бирор бир байрамми, хаммаси сизни йўқлаб кетишди. Мени ҳам юр дейишганди, лекин ўзингиздан бирор бир таклиф олмаганим учун, тўғриси, бир оз хижолат бўлдим бостириб боргани. Хозир Табассумни кутиб турибман. Агар келса бирга борармиз деган ниятда эдим. Шунга бир олдингиздан ўтиб кўяй дегандим.
Майли дустим. Аллох сизни ўз панохида асрасин. Мен энди ишга кетишим керак, ташкарида хамкасбларим Сабр билан Шукр кутиб туришибди. Йўл йўлакай Ризқ билан Баракани ҳам олиб кетишимиз керак. Хабарлашиб турайлик. Балки бугун учрашиб қолармиз….
Согингунча…