Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.
Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.
Ҳилол шамсдан жой талашур кўрмоқ бўлиб висол онин,
Рўёларда кезар ошиқ, барно ҳуши парвонада.
Роз айтади сепда чиммат, зебу зийнат кутарлар он,
Чимилдиқдан рашк қилади пойда тахмон бир хонада.
Ишқ аҳлиға нечун қисмат бўлди висол ҳижронлари?!
Икки ошиқ бағрин тилаб янга ухлар ён хонада.
Дунё иши икки ошиқ учун асли бегонадур,
Не сир рўзғор? Ошиқ барно кутар ёрин ошхонада.
Дуо айлар қайноталар ўғлим дея бошин силаб,
Оҳ, ўғилни изга солган сочлар сочиқ қайнонада.
Илло Аллоҳ бахтин берсин, икки дилга қўш қарилик,
Йигит унсин, қиз очилсин меҳр номли кошонада.
Номин битиб икки дилнинг, сингил топди, топди улфат,
АЛИШЕР ким, битди табрик бўлиб сарҳуш майхонада.
16 Ноябрь, 2006 йил