Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Янги йил келди

Янги йил келди

Фасли баҳор ўтиб кетибди,
Ёз ўтибди ташвишлар билан.
Куз мевасин тўкиб кетибди,
Қиш келибди юмушлар билан.

Нима қилдик, нима қилмадик?
Қайга бордик, қайга бормадик...
Не онларни ёдлаб юрибмиз,
Не йилларни эсга олмадик.

Ҳар онимиз билиб ғанимат,
Тирикликдан чора изладик.
Охиратни баҳона қилиб,
Кимни сенлаб, кимни сизладик.

Бугун яна шу аҳволдамиз:
Янги йилга ташвишлар бисёр,
Бир томонда болта ва тўнка,
Бир томонда чорлар дўсту ёр.

Қўйинг энди. Қараманг ортга,
Ўтса ўтиб кетсин эски йил.
Борин кўрдик, кўрармиз яна,
Янги йилда янгича ҳосил.

Ҳар йилнинг ўз хосияти бор,
Буни хар бир кекса билади.
Эски йилда туёқ кўп бўлди,
Янги йилда барслар келади.
 
Етказганга шукрона айтинг,
Етганлар бор, етмаганлар бор.
Янги йилга олинг тол новда,
Эскилардан бир сиқим ёдгор.

Не ёзишни билмайман асли,
Гўё менга ҳар йил одатий.
Лекин аниқ, ҳар йил энтикиб
Янги йилни кутишим табиий.

Нега? Чунки яна янги йил,
Яна умид, янги орзулар.
Воз кечмайман эскилардан ҳам,
Балки янги йилда ушалар?!

Сизларга хам тилакларим шу:
Янги йилда яхшилик бўлсин,
Ҳар кунингиз бўлиб бир қувонч,
Қалбингизга ҳидоят тўлсин.

Меҳр бўлсин ёпинчигингиз,
Асо бўлсин сизга адолат,
Иймон бўлсин сизга улуғ ризқ,
Танимасин сизни разолат.

Сизга байрам бўлсин муборак.
Яна баҳор, ёз, куз ўтгунча
Барча, барча бўлсин саломат,
Яна янги йилга етгунча!

25-декабрь, 2009 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Аталадан чиққан суяк

    Гапда суҳбат авжида улфат
    Гап суққанди “Куйган юрак” деб,
    Жаҳли чиқди улфатларини,
    “Аталадан чиққан суяк” деб.