Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Ватан ҳимоячиларига байрам табриги

Ватан ҳимоячиларига байрам табриги

Юртимизнинг ифтихори, полвонлари ўзингиз,
Ватанимнинг сардорлари, хоқонлари ўзингиз,
Гулзор юртнинг боғбони-ю, деҳқонлари ўзингиз,
Ўзбегимнинг йигитлари, сизга байрам муборак!
Ўзбекистон посбонлари, сизга байрам муборак!

Кўксингизни қалқон қилиб, ҳимояда ўзингиз,
Ота-она дуосини тумор қилган кўзингиз,
Ёрингизнинг вафодори, қасам айтган сўзингиз,
Ватанимнинг йигитлари, сизга байрам муборак!
Тинч юртимиз посбонлари, сизга байрам муборак!

Ҳар соҳада мардонасиз, тинч, тотувлик бўлсин деб,
Ҳар заминда ёруғ осмон, бахт, қувончга тўлсин деб.
Танти Ўзбек йигитини ҳамма билиб қўйсин деб.
Ватанимнинг йигитлари, сизга байрам муборак!
Эл юрт, миллат посбонлари, сизга байрам муборак!

Белингизда кучу-қудрат, қалбда олов бор бўлсин,
Олганингиз олтину, суйганингиз ёр бўлсин,
Дўстларингиз беҳисоб, душманингиз хор бўлсин,
Ватанимнинг йигитлари, сизга байрам муборак!
Ўзбекистон посбонлари, сизга байрам муборак!

7-январь, 2002 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?