Тоғларинг бор, бас келолмас тоғларимга, Боғларинг бор, ўхшамайди боғларимга, Булбулларинг алишмасман зоғларимга, Эй Ҳиндистон, мен соғиндим ўзлигимни.
Ошкорига етолмайди пинҳон сиринг, Бир кунига арзимайди минглаб асринг, Кулбасидай бўлолмайди Олтин қасринг, Ўзбегимнинг, мен соғиндим тупроғини.
Тож маҳалга алишмасман севган ёрим, Ҳар фаслингдан тополмасман бир баҳорим, Бор хулқингдан устун турар битта орим, Эй Ҳиндистон, мен соғиндим соғинчларим.
Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди, Барча доно фикрини бир мезонга солибди.
- Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан. Иш жойимда маошни жуда катта оламан. Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой, Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?