Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Ёлқин ғазалига мухаммас

Ёлқин ғазалига мухаммас

Рад этиб бўлгайму ғунча ҳар баҳор ёзгин деса,
Бул ажиб замин аро сен ифтихор ёзгин деса,
Берди Аллоҳ, кетмасин ҳайф иқтидор, ёзгин деса,
Ёзмаям бўлгайму кўнглим ашъор ёзгин деса,
Қалбу қоним жўш уриб, шому наҳор ёзгин деса.

Йўқки дўстим, битмагай шеър, бирга юрмас бир даме,
Бир пари бергайки илҳом, ортга сурмас бир даме,
Ҳарки байт битган қаламлар нола урмас бир даме,
Ул девонларким, жавоним ичра турмас бир даме,
Не илож, пешволарим йўллаб мадор, ёзгин деса.

Фаришталар айлаб дуо, ризқу-рўз берганда Ҳақ,
Ул қуёш айлабки шамдон, йўлласа хар он шафақ
Найни ҳавас қилмай қамиш қалам бўлиб турганда нақ
Ғунчалар тутса сиёҳин, очса юлдузлар варақ,
Тонгда булбуллар навоси беғубор ёзгин деса.

Оҳ, ажаб, пойлайди йўлим, хуморим ёшин тутиб,
Айлагай сочини сочиқ, илкима ошин тутиб,
Ҳар висол онида, хушнуд, кўксима бошин тутиб,
Ул қалам қошимки, тутқазгай қалам, қошин тутиб,
Ёзмайинму комроним интизор ёзгин деса.

Бул ҳаёт ҳар они ибрат, ҳар куни бўлганда дарс,
Ёзгани нечун замонлар, зарра имкон бўлса бас.
Бўлмагай ижод қушига учса чор девор қафас,
Тўлдириб кўксимни олсам коинотдан мен нафас,
Ерда меҳнат гаштига айлаб хумор, ёзгин деса.

Навоийни қилдим ҳавас, келди қўлдан ёзаман.
Ҳар навога айласам қасд, келди қўлдан ёзаман,
То бақодан келмагай сас, келди қўлдан ёзаман,
Ғийбат ичра қолмасам бас, келди қўлдан ёзаман,
Бўлса гар халқимга манзур, дўсту ёр ёзгин деса.

Мисралар ёзгин Алишер, хар сўзи бўлсин ажаб,
Ҳар қувонч, ҳар битта ташвиш ҳарки байтига сабаб,
Муболаға қилма таъриф, ҳақни айласин талаб,
Ёзгин, эй Ёлқин, кишида қолмасин бежо адаб,
Оқини оқ, ёз қаросин ошкор, ёзгин деса.

Сентябрь, 2003 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?