Камолот

Камол етмоқ осон эмас...

Кўрдим ўзимни бир ғариб, камол етмоқ осон эмас,
Камол етса ҳамки инсон, танҳо кетмоқ осон эмас.

Айтсалар ёш танда эмас, бошда бўлар ҳар бир амал,
Айтгум қарилик гаштини ёшда тотмоқ осон эмас.

Мос эмасму болаликка ўйин, кулгу, завқу-ташвиш?
Магар камол етар бўлса, канда этмоқ осон эмас.

Ол ҳадисин ҳар жабҳанинг, токи униб ўсмоқ осон,
Олмасанг камол ёшингда, кейин олмоқ осон эмас.

Лол бўлмагин куйласалар ишқу-муҳаббат куйини,
Лек аҳиллик, бирлик сўзин куйга солмоқ осон эмас.

Огоҳ этай, эгри ўсган терак кўмир бўлгай аниқ,
Олтин зангдан қиммат эмас, буюм бўлмоқ осон эмас.

Тингла ҳар бир байтда яшрин насиҳатни эй Алишер,
Тушун, унинг қадрин билмай бизла қолмоқ осон эмас.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?