Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Ўгитлар

Ўгитлар

Бошинг узра бир кун қувонч сочиб кетгай.
Кунлар борки алам илдиз отиб кетгай.
Эй Алишер, бу дунё бир синов бўлди
Огоҳ бўлғил, бу кунлар ҳам ўтиб кетгай.

Май, 2000 йил.

 

Ул бодомким, аҳли дониш унинг мағзин чақадур.
Ул чиёнким, кимки бадхулқ, анинг оғзин чақадур.
Эй Алишер, эҳтиёт бўл, қўймағил ўз ҳолиға,
Бир хатолиғ айласанг ким, йигит лабзинг чақадур.

1998 йил.

 

Бу дунёда ҳар нарсанинг ўз жуфти ўз акси бор.
Яхши ёмон, кунга тун бор, айрилиққа бор висол.
Бири келса иккинчиси кутиб турмас интизор,
Шундай экан, эй Алишер, ўз аксингни топиб ол.

Май, 2003 йил.

 

Энди ҳаёт бўлсин устозинг.
Ўлим билан қилгин андиша.
Не куйларга солса ҳам тақдир
Инсон бўлиб қолгин ҳамиша.

Май, 2003 йил.

 

Йигит бола ҳоким бўлса гулзор қурдиради.
Эркак киши ҳоким бўлса бозор қурдиради.
Эртасини ўйламаган ҳокимларга берсин тўзим.
Қари киши ҳоким бўлса мозор қурдиради.

2003 йил.

 

Илм изла, ҳарки илм йўлингдадир
Анинг мағзи билки ўнгу сўлингдадир,
Ҳар мағизнинг боли ўзга, бил Алишер,
Сарасини танлаб тотмоқ қўлингдадир.

19 Январь, 2007 йил.

 

Халқ ичинда юрар бўлсанг бир пўст сўра,
Ҳар кунингда юрар бўлсанг кам кўст сўра,
Эй Алишер, не сўрасанг берсин Аллоҳ,
Гар қиёмат юрар бўлсанг бир дўст сўра.

2003 йил.

 

Ниятларни яхши қилинг дўстга ҳам душманга ҳам, 
Ҳар ният, ҳар битта гапни ижобат қилгай эгам. 
Чоҳга туртса душманга ҳам хайр дебон қулайди мард, 
Ният бир кун қайтар ортга, қилмасин шунда алам.

Февраль, 2013 йил.

 

Инсон ризқи ила келмиш, нафси ҳамроҳ, 
Ризқни нафсдан фарқ қилмаган асли гумроҳ, 
Нафсни тиймоқ ризқдан қайтмоқ мазмун эрмас, 
Ажаб, балким нафс ризқимдан топмиш паноҳ?!

Январь, 2013 йил.

 

Сабр қилиб ўргатмоқлик завқдир балки, 
Сабр гаштин ўргангандан олмоқ қийин. 
Сабр айлаб ўрганмоқлик осон балки, 
Сабр қилиб ўргангандан кечмоқ қийин.

Сентябрь, 2011 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?