Муҳаббат ишқида ким бўлса шоир
Шум тақдир уларни ҳар куйга солар.
Тўқилмай қолган бу шеърлари майли,
Дафтарда якунсиз сатрлар қолар...
2003 йил.
![]()
Муҳаббат боғига ташлаб бир нигоҳ
Хаёлим йўқотдим, ақлим паришон.
Севмаган қалбларни этайин огоҳ,
Занжирбанд қул каби юрибман ҳамон...
17 декабрь, 2000 йил.
![]()
Мен унга севаман деб айтсам,
Деди у: «-Сен учун эмасман»,
Ўзгага мосдир у, мен эса
Билмайман, кимга ҳам керакман?!
![]()
Ишқ ўтида икки юрак бўлди хароб,
Бирига зах, бирига дўст бўлди шароб.
Эй Алишер, бу дунёда ишқида ким
Обрў топса ҳамки баъзан бўлди сароб.
Май, 2000 йил.
![]()
Севгимни йуқотсам ўламан дерлар.
Лек чиндан айтади бу гапларни тил
Бирини йўқотмай туриб бошқасин
Севганча ошиқлар яшарлар юз йил…
2003 йил.