Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Ёлқин ғазалига мухаммас

Ёлқин ғазалига мухаммас

Рад этиб бўлгайму ғунча ҳар баҳор ёзгин деса,
Бул ажиб замин аро сен ифтихор ёзгин деса,
Берди Аллоҳ, кетмасин ҳайф иқтидор, ёзгин деса,
Ёзмаям бўлгайму кўнглим ашъор ёзгин деса,
Қалбу қоним жўш уриб, шому наҳор ёзгин деса.

Фикрлаш

Туюқ

Кимда хирмон, кимда арзон жон талаш,
Бирда имкон, бирда иймон жонталаш,
Уйса хирмон борки иймон жон савоб,
Йўқса армон қолса имкон жон талаш.

9-Ноябрь, 2015 йил.

Виждон

Муаммо

Ваъда бергайлар қўйиб Раҳмон ўртада,
Иймону инсоф бўлиб сарсон ўртада.
Жазо билмас қози лол ҳайрон ўртада.
Диёнату адолат вайрон ўртада,
Охиратни ўйламас замон, ўртада
Ном нишонсиз кетди, йўқ, пинҳон ўртада.

Сентябрь, 2004 йил.

Тарози

Чистон

Ул адолат пешвосиким, на қони, на жони бор,
Қозилик қилғайки, жонсиз, во ажаб, виждони бор.

Икки ёнда икки кафти, баҳс бойлашар басма бас,
Қай бири қай ҳолда бўлса кўрсатар пайкони бор.

Рамазон

Марҳабо эй ҳуш Рамазон!

Ўн икки ой гўзали эй моҳи тобон,
Ҳуш келибсиз! Марҳабо эй ҳуш Рамазон!

Хаста бўлган танимми ё руҳим билиб
Шифои нур келтирибсиз бизга чунон.

Камолот

Камол етмоқ осон эмас...

Кўрдим ўзимни бир ғариб, камол етмоқ осон эмас,
Камол етса ҳамки инсон, танҳо кетмоқ осон эмас.

Айтсалар ёш танда эмас, бошда бўлар ҳар бир амал,
Айтгум қарилик гаштини ёшда тотмоқ осон эмас.

Висол

Нетай...

Ё раб, кунинг ўтса ёрим сиймосини кўрмай, нетай?
Ёхуд бир тун ўтса ёрим лаб болини сўрмай, нетай?

Нечун бир кун, ва ё бир тун, бир он етар ҳол жонима,
Кетар бўлсам излаб бақо ёр ишқиға тўймай нетай?

Изҳор

Дилим дўстига...

Дилим дўсти десам камлик қилмасму дил,
Дўстдан суҳбат, ундан лаззат олгуси тил.

Изҳор этсам ишқим анга қилмас қабул,
Ишқдин куйиб қолган дардим бўлди мақбул.

Нома...

Нома...

Эй сабо, булбулмиди, ул тонг менга нола битган?
Ёхуд ўшал қоши камон пари эрму нома битган?

Номасида битта нола булбулни зор айлаган,
Нола бирла номани-ким, ул пари ёна битган.

Шайтанат

Не ажаб замонаким...

Не ажаб, замонаким, гулдин азоб кўрмишам,
Ахёнида ҳамхонаким, зардобу об кўрмишам,

Тарки дунё айлаган ким, кимки жамшид айламиш,
Руҳни саёқ кўрдим ҳануз, қон деб шароб кўрмишам.

Муҳаббат

Ёрим сиймосида…

Куйди жоним нетай энди ул пари висолида,
Ҳижрониға кетай энди ки мажнун мисолида.

Кўзларимни олди ёлқин ул гўзал сиймосида
Қолди кўзимнинг қароси юзидаги ҳолида.

Наврўз

Наврўз келмаса...

Бул баҳор ораз эмас, гарки наврўз келмаса.
Келса ҳам наврўз эмас, сайли сархуш бўлмаса.

Айламанг сайр, боғ эмас, қайда булбул сайрамас,
Тонг саҳар наврўз эмас, ахир кўнгул тўлмаса.

Райҳона

Райҳонага...

Рўё этиб офтобниким эй гўзал қиз хуш келдингиз,
Рухсорига уёлтириб ҳилолимиз хуш келдингиз!

Анда юлдуз кўзларингиз ичра топмас ўз аксини
Айтадурким: «Тун кўрмасин бу ҳолимиз, хуш келдингиз!»

Лайли ва Мажнун

Дедим, эй ёр...

Деди: Эй ёр, қалбинг ичра не сир пинҳон?
Дедим: Сенга муҳаббату ишқдин нишон.

Деди: Тотмоқ ишқ лаззатин осон бўлмас?
Дедим: Кимки чекмаса дард, ошиқ ўлмас.

Муҳаббат
Муҳаббат

Айтайин дардимни ким...

Айтайин дардимни ким тинглагай аъмон ичра,
Айтмасам бўзлар юрак нолаи фиғон ичра.

Лол бўлдим, вужудимға имкон бор этмоқ шифо,
Лек қалбим яросига топмадим замон ичра.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?