Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Тўрт сатр шеър...

Тўрт сатр шеър...

Шеър қуйилиб келаверар бегоналарга,
Достон битиб қўймоқ осон жононаларга,
Лекин. Бир сўз топилмас дурдоналарга,
Ёзмаганман бирор сатр опаларимга.

Август, 2007 йил.

 

Ҳар кўчага кириб кўрдим, бир коса ош изладим.
Ҳар дилдан хуш кайфиятни, ҳар кўздин ёш изладим.
Ҳарки ишни ёзар бўлдим иймонгами, имконга?!
Ҳар сабабдан бўлиб кўрдим, бошимга тош изладим.

27 Август, 2006 йил.

 

Йўл сўрадим. Кўрсатдилар. Кетавердим. 
Бир адашдим. Ҳайрон бўлдим. Алдадилар. 
Қайтиб келдим. Индамадим. Салом бердим. 
Яна бошқа йўл кўрсатиб ҳайдадилар.

Февраль, 2013 йил.

 

Сумалак, қайнайсан, аста оҳиста, 
Баҳорга интилган майсадан бу ғам. 
Бағрингга тош қўшиб шарақлатишар, 
Қуймаслар жимгина йиғлашингга ҳам.

Июль, 2012 йил.

 

Неки иш бўлса бас, айбим ўзимда. 
Мен узр кутмайман шундан ҳеч қачон. 
Ҳаммани кечириб ўргандим аммо, 
Ўзимни кечириб қўйишим ёмон.

Июль, 2012 йил.

 

Не деса десинлар бугун дўстларим, 
Бугун мен боламан, ўша ёш бола. 
Эртак айтиб беринг полвон амаки, 
Ширгуруч қиб беринг шоира хола.

Июнь, 2012 йил.

 

Розиман тош отинг, тўкайин борим,
Топтаманг тўкилса яхшими ёмон.
Қаровсиз қолмайин мевасиз бўлсам,
Ҳеч бўлса баргимни қилай соябон.

Апрель, 2012 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?