Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Опа йиғлар

Опа йиғлар

Қадр ўлсин, ёстиғимни ҳўл қилганча,
Ҳолимдан бир хабар олмай кетдинг укам.
Менинг қадрим шу қадар ҳам паст бўлдими,
Сени олган ҳудодан сўр, қаерим кам?

Чойшабингни ювганимда доғ қолдими,
Ўйнатганда берганмидим сенга ситам?
Чақирганда кетавердинг мени ташлаб,
Шунчалар ҳам тўйганмидинг мендан укам?

Овқатингни шўр қилдимми бирор марта?
Пешонамнинг шўри ўзи етмасмиди?
Бир сўрасанг қилмадимми айтганингни,
Кетдик десанг, опанг бирга кетмасмиди?

Онам берган оқ сутига тўймадингми?
Отам қурган уйда даврон сурмадингку?
Қаерлардан излаб кетдинг меҳрларим,
Укажоним, менга қабр қурмадингку?

Илинардинг топганингни юрагимга,
Жаннатдан жой қурмок учун кетгандирсан?
Рашк қилганим етмагандек келинимдан
Орзу қилган ҳурларингга етгандирсан?

Укажоним, аразларим тошиб кетди,
Суратларинг доғ-доғ ахир ёшларимдан,
Ука бўлиб ёнгинамда турсанг эди,
Не аламлар ўтди аёл бошларимдан.

Меҳрибоним, меҳрим берай, тушимга кир,
Чинқираган армонларим тиним олсин.
Дуо қилай, охиратинг обод қилиб,
Қалбим тўри ёдинг билан тўлиб қолсин....


Опанг Лола номидан
 Али Ал Меҳр.
27 Февраль, 2009 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?