Тарих саҳифасин очаман такрор.
Халқим сен ҳақингда достонлар бисёр.
Довруғинг дунёга кетганича бор,
Чунки сен буюксан Она Туркистон!
Навоий назмида куйлаган халқсан,
Аллома Фарғоний ўйлаган халқсан,
Бобуршох ҳиндларга сўзлаган халқсан.
Халқпарвар элимсан, жон Ўзбекистон!
Аму, Сир, Нориндир томирингда қон,
Бағрингда бўй чўзган Помир, Тиён-шон.
Водийлар мисоли очил дастурхон.
Жаннати юртимсан жон Ўзбекистон!
Онадур Фарғона, Қўқон бир жаҳон.
Атласга буркайди шаҳри Марғилон.
Мардларга тулпорлар берар Андижон.
Меҳнаткаш, болажон, ҳур Ўзбекистон!
Бағрингда Алпомиш ўғлонларинг бор,
Бошингда халқпарвар хоқонларинг бор,
Олтину-кумушга бой конларинг бор,
Ҳур бўлиб туғилган эй аҳли Турон!
Халқим мадҳиянгни куйлайман бугун.
Мағрурман фарзандинг бўлганим учун.
Сен учун жўш урар вужудим бутун,
Чунки сен онасан, жон Ўзбекистон!
Август, 2000 йил