Тан бераман Асакамнинг йигитларига,
Камтар эмас, мақтанишар жавоби билан.
Керак бўлса уриб-туртар ерга урмасдан,
Душманга ҳам ош едирар савоби билан.
Тан бераман Асакамнинг йигитларига,
Ишлаб туриб чангитади Ўзбек йўлларин,
Топганини едиради битта дўстига,
“Шинам”, “Чўнтак” мойлаб турар чайир қўлларин.
Беш кетаман Асакамнинг йигитларига,
Мулозамат қилмайдилар аҳвол сўрсалар,
Меҳр тўлиб тошиб турган узиқорани
“Асакалик” деб қўярлар қайда кўрсалар.
Қойилман мен Асакамнинг йигитларига,
Гўдаги хам қараб юрар иштончасига.
Керак бўлса бериб турар сўнгги зар тўнин,
Четдан келиб кийиб олса “Анжанчасига”.
Тан берасиз Асакамнинг йигитларига,
Тилда эмас, дилга қараб жавоб оласиз.
Келиб туринг тўй, маърака, чойхонасига,
Бир кун сиз ҳам Асакалик бўлиб қоласиз.
19 июль 2007 йил.
Жанубий Корея.