Шеърларим

Шоирлар нима учун шеър ёзишларини билмадиму, лекин илҳом париси каминани ёд этиб, юрагимда алланечук чексизлик ҳис қилганимда бир неча сатр қоралашга жазм этаман.Чунки айнан мана шу чексизлик менга юрагим излаган чексиз озодлик ҳис туйғусини ҳадя этади.

Али Ал Меҳр

Эсмеральда ва Пьер Гренгуар. Париж Биби Марям ибодатхонаси.

Пьер Гренгуар

“Toutes sortes de gens vont apres les poetes, Comme apres les hiboux vont criant les fauvettes.”
Виктор Гюго, “Париж Биби Марям ибодатхонаси”.

Керакмиди телба бошинг учун бир сиртмоқ,
Мўжизалар саройини сайр қилмоқ, шоир?
Тўрт бўлакка бўлинмасди балки бир коса,
Лўли қиздан титрамасди юрагинг дир-дир.

Севги ва ҳижрон азоби

Жазирамага

Жазирама. Бўлма беаёв.
Вужудимда ёнмоқда юрак.
Жон сояда, хаёлим захда.
Йўқ. Бардошим етиши керак.

Устоз ва шогирд

Устозларга

Устозимдан қарзим бор мени:
Ўзгаларга кераги бўлган 
Билимларни менга қолдирган.

Ризолик

Ризолик

Бир ожиза номидан

Кўнглингиздан қувилган бир ёрман бугун.
Меҳрингизга тўймаган бир зорман бугун.
Бегонадек бўлолмаган хорман бугун, 
Сиз ўзгани танласангиз нетай бегим?!

Ҳур қизалоқ

Болажоним

Бир қизалоқ хотираси учун.

Болажоним, ташвиш тортма, соғ омонман.
Дардим айтсам йиғламагин, мен ёмонман.
Сен ҳур қизсан, менку гумроҳ бир инсонман,
Жаннатларда юрган қизим, кулиб юргин.

Мусофир қўшиғи

Мусофир қўшиғи

Олисга етаклаб кетган бу ҳаёт,
Ё ризқим тўкилган олис тупроққа.
Сабримни синайди бунчалар соғинч?
Борим алишдимми шундай фироққа?

Дард меҳмон

Дард меҳмон

Эшик қоқиб келибди бир дард,
- Хуш келибсиз, киринг, марҳамат.
Билдирмади ҳайрон бўлганин,
- Таклифингиз учун минг раҳмат.

Бор, қизимдан хабар ол қуёш

Бор, қизимдан хабар ол қуёш

Бор, қизимдан хабар ол қуёш,
Тунда мижжа қоқмай чиқди ой.
Йиғлаганмиш "Соғиндим" дея,
Уйғонгандир қизим ҳойнаҳой.

Дилим бунча эркасан

Дилим бунча эркасан

Дилим бунча эркасан, шўхсан,
Қилиқларинг сиғмас дунёга.
Ўзинг учун дунё яратиб,
Ўхшатмайсан уни рўёга.

Менга керак, ҳаммаси менга

Менга керак, ҳаммаси менга

Менга керак, ҳаммаси менга,
Ош пиширган, чой дамлаган мен.
Кўнгил учун рақс тушган ўзим,
Кўнгли учун дард ғамлаган мен.

Севги, сендан нафратланаман

Севги, сендан нафратланаман

Севги.
Сендан нафратланаман.
Сабаб?!
Оддий! Севганим учун!
Унутолмай, банд бўлган дилни
Умид қилиб кутганим учун.

Арзон юрагим

Арзон юрагим

Юрагим, куйинма, у ўша,
Дунёнинг ишқига орзуманд.
Мезони нафсига басма-бас,
Мен бир кас, у эса донишманд.

Муҳаммад Юсуфга мактуб

Муҳаммад Юсуфга мактуб

Салом ака, Муҳаммад Юсуф,
Бир мухлисдан саломнома хат.
Сиздан мерос ҳар кунга салом,
Менга сизни ёд этмоқ фақат.

Бир чол қисмати

Бир чол қисмати

«Чекка бир қишлоқнинг чекка уйида,
Сунбул сочларини тараб турган қиз.»
Қўшиқдан…

Кўҳна бир дунёнинг зах бир уйида,
Асо ушлаб, мункиб, титраб турган чол.
Нурсиз кўзин тикиб кетган йўлига,
Келар бир кун дея умид қилган чол.

Чинор

Чинор

Отамнинг хотирасига бағишлайман.

Сен соддасан, сабрли, сокин,
Бир оз ўжар, кўпроқ беозор.
Мустаҳкамсан, бир озгина мўрт,
Бир оз қўпол, майинсан чинор.