Гул ясади заргар олтиндан,
Барглар йўнди забаржадлардан,
Гулбаргига қўйди дур шабнам,
Исин терди ақиқ қандлардан.
Шеърларим
Шоирлар нима учун шеър ёзишларини билмадиму, лекин илҳом париси каминани ёд этиб, юрагимда алланечук чексизлик ҳис қилганимда бир неча сатр қоралашга жазм этаман.Чунки айнан мана шу чексизлик менга юрагим излаган чексиз озодлик ҳис туйғусини ҳадя этади.
Кўз ёшимни артиб қора бўлди булутлар,
Ҳасратларим чангларига акса урарлар.
Юрагимнинг парчасидек дўлга айланиб,
Тупроқларга қоришганча яксон турарлар.
18 Январь, 2018 йил манзилга ета олмаган 52 мусофир юртдошларим хотирасига бағишланади.
2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманида салонидаги 52 йўловчиси билан автобус ёниб кетди. Бу фожиани, бу йўқотишни тасаввур қилишнинг ўзи даҳшатли, оғриқли эди. Юраклар зирқиради, аламлар тилка пора қилди, иложсизлик, тақдир, қисмат олдида ноилож қолди инсонлар. Бу барча учун оғир синов бўлди. Манзилга ета олмаган 52 мусофир юртдошларимнинг охирати обод бўлсин.
Мусулмонсан гар мусофир бўлсанг деди.
Ота-онам, ёрни ташлаб юртлар кездим.
Ярашади “Мерс”лар миниб юрсанг деди,
Топганимда соғинч эмас, нафсни сездим.
Зарари ҳам, фойдаси ҳам йўқ инсондан зарарлироқ, фойдасизроқ инсон бўлмайди.
Бефарқлик қалбимнинг касали,
Юқади, огоҳроқ юринглар.
Тегмасам кўп хурсанд бўлмасдан
Баъзида туртиб ҳам туринглар.
Юрагимга ишқ солмади хилқатларинг,
Ақли ҳушим лол қилмади хислатларинг,
Аллоҳимдек ёр бўлмади ҳазратларинг,
Эй Ҳиндистон, мен соғиндим Ўзбегимни.
Ҳаёт гўзал, кўролсанг уни
Йўқдир ундан гўзалроқ малак.
Камлик қилар орзу ва тилак
Яна меҳр, қалб кўзи керак.
Юртимизнинг ифтихори, полвонлари ўзингиз,
Ватанимнинг сардорлари, хоқонлари ўзингиз,
Гулзор юртнинг боғбони-ю, деҳқонлари ўзингиз,
Ўзбегимнинг йигитлари, сизга байрам муборак!
Ўзбекистон посбонлари, сизга байрам муборак!
(Шоир Муҳаммад Юсуфни эслаб)
Аллоҳ дардни бериб шоирга
Тақдирига ёзиб қўярмиш:
Қачон дардин шеър қила олса
Шундагина шоир ўлармиш.
Бир кун келиб севиб қолади:
Ёр васлидан маст бўлар кўнгил,
Ҳар амалда бир изҳори дил,
Ҳижрон-аср, висол бир фасл.
Тирикларга қўйилмас ҳайкал.
Бу ҳаммага аён ҳақиқат.
Майли денглар мени нотавон,
Бир нарсага ҳайронман фақат:
Жангларда бесабаб нобуд бўлган гўдаклар хотирасига бағишланади...
Йиғлама болажон, сенга ўқ отган
Ўша ит, ифлослар жавоб олади.
Кўзингни ёш қилган ёвуз махлуқлар
Ўзлари танасиз, бошсиз қолади.
Тонг саҳар ёйибсан яна дастурхон.
Чимчилаб уйғотдинг.
Ширин бир озор.
Титрайман:
Бағрингдан қўймайсан ҳамон.
Ёримни соғиндим.
Йўл бер оппоқ қор.