Шеърларим

Шоирлар нима учун шеър ёзишларини билмадиму, лекин илҳом париси каминани ёд этиб, юрагимда алланечук чексизлик ҳис қилганимда бир неча сатр қоралашга жазм этаман.Чунки айнан мана шу чексизлик менга юрагим излаган чексиз озодлик ҳис туйғусини ҳадя этади.

Али Ал Меҳр

Дўстим кўзларидаги ёш

Дўстим кўзларидаги ёш

Дўстим кўрдим кўзларингда қатра-қатра ёш,
Танинг беҳол, турадирсан маъюс эгиб бош.
Нечун бу хол? Билолмасман, айтақол сирдош,
Айтгин дўстим, чидолмасман, кўрсам кўзда ёш.

Ўқувчиларимга

Ўқувчиларимга

Бугун мактаб остонасин хатлаб сўнгги бор
Ўн бир йиллик болаликка ясайсиз якун.
Энди ҳаёт дарсхонангиз бўлар, мактабда
Чалинади энг охирги қўнғироқ бу кун.

Халқимга

Халқимга

Тарих саҳифасин очаман такрор.
Халқим сен ҳақингда достонлар бисёр.
Довруғинг дунёга кетганича бор,
Чунки сен буюксан Она Туркистон!

Инсон тақдири

Инсон тақдири

Тақдирингдан нолима инсон,
Рўкач қилма, беайб замона.
Ҳаёт йўлин топа олмасдан
Қидирасан фақат баҳона.

Ёлғизга

Ёлғизга

Ёрнинг ёлғиз ёри бўлиб юргандингиз,
Ишқ асири бўлиб даврон сургандингиз.
Кимдан яхши, кимдан ёмон ўргандингиз?
Ёлғизини ёлғиз ташлаб кетган ёлғиз?!

Қиш фаслига

Қиш фаслига

Хуш келибсан дўстим қаҳратон,
Ишон, сени қанчалар кутдим.
Бас қил энди гаров қилмоқни,
Енголмадинг. Яна мен ютдим.

Яна бир севги қиссаси

Яна бир севги қиссаси

Тақдирмиди? Севги юки залворидан,
Оёқларим кўтаролмай қайрилдику?
Висолингга тўймай қолди хаёлларим,
Сендан ўзим, дил боридан айрилдику?

Болаларни асранг одамлар!

Болаларни асранг одамлар!

Юзига фотиҳа тортади дунё:
-Ё Аллоҳ, бағримга тошди яролар,
Дардимга шифолар қилар бандалар,
Тирнайди олдингда юзи қаролар.

Соғинч хабарларим

Соғинч хабарларим

Соғинчларинг соғинчимга етолмайди,
Юраккинам сени ташлаб кетолмайди,
Афсус, висол бугун хушнуд этолмайди,
Соғинганим, соғиндингми сен ҳам мени?

Кечикдинг муҳаббат

Кечикдинг муҳаббат

Кечикдинг муҳаббат, энди кечикдинг.
Сенга деб аталган юрагим ўлган.
Кетавер, сен учун энди нима бор?
Умидинг узавер, сабрим ҳам тўлган.

Садарайҳон

Садарайҳон

Қон йиғлайди хиёбонда ёлғиз ўсган садарайҳон
Йиғлаб айтган сирларини булбул тинглар бўлиб ҳайрон:
“Бунчалар хам тошмеҳрли, метин юрак бўлар инсон?
Бир кўнгиллар айрилиғин гувоҳиман. Куз келсайди.

Юрак йиғлаб қолди ортингдан

Юрак йиғлаб қолди ортингдан

Юрак йиғлаб қолди ортингдан,
Суёлмаган ўзи айбдор.
Қайтмас бўлиб кетди орзуга,
Айтиб кетди тушларга изҳор.

Муҳаббатим, кетма...

Муҳаббатим, кетма...

Туни билан ёғди ёмғир баҳс бойлашиб кўз ёшимга,
Сел ювади ғуборларим, дард қуйилар бардошимга,
Қора тунда қора булут айланади сирдошимга,
Нега сенга кетгин дедим? Сен ҳам кетдинг муҳаббатим?!

Ишқнинг кўзи кўрми шунчалик?

Ишқнинг кўзи кўрми шунчалик?

Ишқнинг кўзи кўрми шунчалик?
Юракка ўқ отар бенишон.
Гоҳо дардли ошиқ дил кулиб,
Гоҳо қувноқ дил чекар фиғон.

Сен туғилган кун

Сен туғилган кун

Боғ чаманни этганча мафтун,
Ошиқ дилга сочиб бир учқун,
Баҳор қайтиб келди мен учун:
Гулим! Бугун сен туғилган кун!