Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Ишқнинг кўзи кўрми шунчалик?

Ишқнинг кўзи кўрми шунчалик?

Ишқнинг кўзи кўрми шунчалик?
Юракка ўқ отар бенишон.
Гоҳо дардли ошиқ дил кулиб,
Гоҳо қувноқ дил чекар фиғон.

Ишқнинг кўзи кўрми шунчалик?
Танламайди қалбингдан макон.
Ёш танламас, ҳуснинг танламас.
Танламайди на он на имкон.

Ишқнинг кўзи кўрми шунчалик?
Кўрмас танинг дардини ҳатто.
Ахир қандоқ ишқ ханжарини,
Юрагингга урар бехато?

Ишқнинг кўзи кўрми шунчалик?
Бир висолга берар минг ҳижрон.
Муҳаббатнинг сўқмоқларида
Икки дилни қилади сарсон.

Ишқнинг кўзи кўрми шунчалик?
Баъзи дилни овлар икки бор.
Наҳот кўрмас дайди бу овчи,
Қайси бир дил унга интизор?

Ишқнинг кўзи кўрми шунчалик?
Ёки менинг кўзларим басир?
Ким бўлдию қурбон, ким нишон?
Билолмасман ким кимга асир?

20 ноябрь, 2006 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?