Тақдирмиди? Севги юки залворидан,
Оёқларим кўтаролмай қайрилдику?
Висолингга тўймай қолди хаёлларим,
Сендан ўзим, дил боридан айрилдику?
Дардни енгдим, енголмадим шубҳаларинг,
Сени мендан айирдилар йўлга бошлаб.
Кимни ўйлаб умид қилдинг умидсизим,
Кетдинг менга дарддан оғир алам ташлаб.
Чимилдиқдан ўтганингда чимилдиққа
Ҳайрон бўлиб тўй кўрмаган қизлар қолди.
Дилозорим, сени олиб кетган йўлда
Юрагимнинг чандиғидек излар қолди.
Ёр ёр бўлиб ўтиб кетдинг ёнгинамдан,
Қолдим йўлда кўзларимдан ёшим тошиб.
Дардни енгдим, енголмадим аламларим
Сен томонга боролмадим қадам босиб.
Йигит боши омон, ризқи сочилгандир,
Ярим жоним афзал ярим муҳаббатдан.
Дардим билан балки бахтим очилгандир
Маломатсиз висол кутиб қиёматдан?!
Дўстим Ўткирбек учун
Али Ал Меҳр.
19 сентябрь, 2009 йил.