Шеърларим

Шоирлар нима учун шеър ёзишларини билмадиму, лекин илҳом париси каминани ёд этиб, юрагимда алланечук чексизлик ҳис қилганимда бир неча сатр қоралашга жазм этаман.Чунки айнан мана шу чексизлик менга юрагим излаган чексиз озодлик ҳис туйғусини ҳадя этади.

Али Ал Меҳр

Висол

Нетай...

Ё раб, кунинг ўтса ёрим сиймосини кўрмай, нетай?
Ёхуд бир тун ўтса ёрим лаб болини сўрмай, нетай?

Нечун бир кун, ва ё бир тун, бир он етар ҳол жонима,
Кетар бўлсам излаб бақо ёр ишқиға тўймай нетай?

Изҳор

Дилим дўстига...

Дилим дўсти десам камлик қилмасму дил,
Дўстдан суҳбат, ундан лаззат олгуси тил.

Изҳор этсам ишқим анга қилмас қабул,
Ишқдин куйиб қолган дардим бўлди мақбул.

Янги йил келди

Янги йил келди

Фасли баҳор ўтиб кетибди,
Ёз ўтибди ташвишлар билан.
Куз мевасин тўкиб кетибди,
Қиш келибди юмушлар билан.

Мен шоир эмасман...

Мен шоир эмасман...

Мен шоир эмасман, бўлмайман ҳатто,
Ўз дардим ўзгага узатмоқ нечун?
Шеър деманг ёзганим, ёлғон сатрлар,
Битилган ўзимни алдамоқ учун.

Муҳаббат ортига қайтмади…

Муҳаббат ортига қайтмади…

Боғимга қайтганда саболар
Қайтадан яралди наволар
Шабнамга тўйганда ҳаволар,
Муҳаббат ортига қайтмади.
Қаерда қолганин айтмади.

Муҳаббатнома

Муҳаббатнома

Муҳаббат ишқида ким бўлса шоир
Шум тақдир уларни ҳар куйга солар.
Тўқилмай қолган бу шеърлари майли,
Дафтарда якунсиз сатрлар қолар...

2003 йил.

 

Ўгитлар

Ўгитлар

Бошинг узра бир кун қувонч сочиб кетгай.
Кунлар борки алам илдиз отиб кетгай.
Эй Алишер, бу дунё бир синов бўлди
Огоҳ бўлғил, бу кунлар ҳам ўтиб кетгай.

Май, 2000 йил.

 

Тўрт сатр шеър...

Тўрт сатр шеър...

Шеър қуйилиб келаверар бегоналарга,
Достон битиб қўймоқ осон жононаларга,
Лекин. Бир сўз топилмас дурдоналарга,
Ёзмаганман бирор сатр опаларимга.

Август, 2007 йил.

Нома...

Нома...

Эй сабо, булбулмиди, ул тонг менга нола битган?
Ёхуд ўшал қоши камон пари эрму нома битган?

Номасида битта нола булбулни зор айлаган,
Нола бирла номани-ким, ул пари ёна битган.

Шайтанат

Не ажаб замонаким...

Не ажаб, замонаким, гулдин азоб кўрмишам,
Ахёнида ҳамхонаким, зардобу об кўрмишам,

Тарки дунё айлаган ким, кимки жамшид айламиш,
Руҳни саёқ кўрдим ҳануз, қон деб шароб кўрмишам.

Муҳаббат

Ёрим сиймосида…

Куйди жоним нетай энди ул пари висолида,
Ҳижрониға кетай энди ки мажнун мисолида.

Кўзларимни олди ёлқин ул гўзал сиймосида
Қолди кўзимнинг қароси юзидаги ҳолида.

Наврўз

Наврўз келмаса...

Бул баҳор ораз эмас, гарки наврўз келмаса.
Келса ҳам наврўз эмас, сайли сархуш бўлмаса.

Айламанг сайр, боғ эмас, қайда булбул сайрамас,
Тонг саҳар наврўз эмас, ахир кўнгул тўлмаса.

Райҳона

Райҳонага...

Рўё этиб офтобниким эй гўзал қиз хуш келдингиз,
Рухсорига уёлтириб ҳилолимиз хуш келдингиз!

Анда юлдуз кўзларингиз ичра топмас ўз аксини
Айтадурким: «Тун кўрмасин бу ҳолимиз, хуш келдингиз!»

Лайли ва Мажнун

Дедим, эй ёр...

Деди: Эй ёр, қалбинг ичра не сир пинҳон?
Дедим: Сенга муҳаббату ишқдин нишон.

Деди: Тотмоқ ишқ лаззатин осон бўлмас?
Дедим: Кимки чекмаса дард, ошиқ ўлмас.

Нома ёздим Онажонимга

Нома ёздим Онажонимга...

Нома ёздим Онажонимга,
Саболардан йўлладим, бироқ,
Тополмади борар манзилин
Ёд айлади уни бўз тупроқ.