Шеърларим
Шоирлар нима учун шеър ёзишларини билмадиму, лекин илҳом париси каминани ёд этиб, юрагимда алланечук чексизлик ҳис қилганимда бир неча сатр қоралашга жазм этаман.Чунки айнан мана шу чексизлик менга юрагим излаган чексиз озодлик ҳис туйғусини ҳадя этади.
Айтинг, кўнгил ранги қанақа?
Оқми? Қора? Ёки алвон ранг?
Ким билади, балки у шаффоф?
Ўзингизга, ўзгага қаранг.
Дўстим, келинг, қулоқ солинг,
Бир суҳбатга муштоқман,
Бир савобга умид қилдим,
Насиҳатдан йироқман.
Онажон.... Бунчалар бағритош эдинг?
Бунчалар меҳрингни қизғондинг мендан?
Болам ёш, бор ҳақдан қўрқмасин дея,
Олисда жон бердинг. Хафаман сендан.
Дўстим дедим, қон йиғлади, куйди ишқим,
Синглим дедим, жонига қасд қилди ишқим.
Дўст, биродар, ака, оға билсам ўзим,
Мени номард, хиёнаткор билди ишқим.
Замона зайли билан ҳақиқатга ўхшаган ҳазил шеър...
Ҳазил қилиб хотинга айтдим:
- Маънавият керакми сенга?
Хотин ҳайрон. Кейин аламдан,
Бир оз қўрқиб портлади менга:
Эшик қоқиб келди Янги йил,
Бир йил ўтиб кетибди шитоб,
Дўстлар, байрам қилишдан аввал
Эски йилни қилинг сарҳисоб!
(Муҳаммад Юсуфнинг "Онажон" шеърига назира)
Топмоқ – йўқотмоқдир,
Йўқотмоқ – топмоқ,
Сен ёзиб,
Мен ўқиб,
Юришимга боқ.
Болам тезроқ дарсингни қил,
Қишда кунлар қисқароқ.
Китобингни эрта ўқи,
Кўз оғритар шамчироқ.
- Она қизим, момо қизим, йиғламасдан
Қани айтинг: “Оқ йўл дада!” - айтинг қизим.
Сизга катта бир қўғирчоқ олиб келай,
Эргашмасдан остонадан қайтинг қизим!
- Дада, менга арча олиб келинг, - деди,
Ўйинчоқлар ясаб қўйдим новдасига,
Заррин кокил қирқдим ўзим зар қоғоздан,
Жой қолдирдим чироқчалар шодасига...
Дўст келиб душманнинг ишини қилган,
Ўзлигин билмаган, ўзгани билган
Шайтонни тириклай пўстини шилган
Дўстларим бор экан, ҳали яшайман.
Шоир:
- Бекор умрим ўтмади, ишон,
Шеърга солдим халқнинг дардини.
Халқ олқишлаб, раҳматлар айтди,
Шеър кўтарар инсон қадрини.