Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Муҳаммад Юсуф

Муҳаммад Юсуфга

(Муҳаммад Юсуфнинг "Онажон" шеърига назира)

Топмоқ – йўқотмоқдир, 
Йўқотмоқ – топмоқ,
Сен ёзиб, 
Мен ўқиб, 
Юришимга боқ.

Сен халққа беролдинг, 
Мен не беролдим?
Сен мени ўргатдинг, 
Мен на ёд олдим:
Сен шеърлар яратдинг, 
Мен не ёзолдим?
Уялмай шеър ёзиб
Келишимга боқ!

Она ҳақда шеърлар 
Ёздим ўзимча,
Меҳр деб тахаллус 
Қилдим қўшимча,
Шеър ёзмай мен ўлай. 
Шеърми шу? 
Аттанг:
Сен кўпроқ ёзсайдинг, 
Кўпроқ яшасанг!
Ёддан шеър билмайман 
Битта қизимча,
Уялмай шоирман 
Дейишимга боқ.

Ёдингдан айланай, 
Шеъринг қадрдон,
Назира ёзганда 
Рухингми шодон?
Боқма кўзларимга 
Бемажол, хаста,
Баъзида шеъримдек 
Кўнглим шикаста,
Шеърингдан шеър қилиб 
Ёзиб, Юсуфжон,
Бир ўқиб, бир йиғлаб, 
Кулишимга боқ

Билсанг юрагимни 
Бир алам элар.
Интилсам қўлимдан 
Келмайди нелар,
Айт, китоб ёзайми, 
Мошин ясайми,
Ёки дарс берайми, 
Кўкка қарайми?
Менинг ҳам халққа наф 
Келтиргим келар –
Вақтимни хор қилиб 
Юришимга боқ.

Ҳаммаси олдинда, 
Ҳали бор дейсан,
Кечикма дейсан-да, 
Йўқса хор дейсан.
Яна шеър ёзаман, 
Ўзимча тўқиб,
Билган билмагандан 
Фалсафа сўқиб.
Ўқигин, ўргангин, 
Халққа кор дейсан,
Мен-чи, жим, тақдирга
Кўнишимга боқ.

Шеърим битди, Хайр, 
Дўстлар, хуш қолинг.
Енгил шеър ёзишни 
Ўрганманг мендек.
Боринг, Муҳаммаддан 
Битта шеър олинг,
Эртага кеч қолиб 
Ўртанманг мендай.

19 апрель, 2017 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?