Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Иймон

Ўзимга насиҳат

Дўстим, келинг, қулоқ солинг,
Бир суҳбатга муштоқман,
Бир савобга умид қилдим,
Насиҳатдан йироқман.

Ватан деманг. Асли ватан
Бу дунёдир синовли.
Ҳар қарич ер банда учун
Ватан бўлган сўровли.

Ватан нима? Саждага жой, 
Бўй бастга мос бир қабр,
Манглай теккан бир кафт замин,
Иймон, инсоф ва сабр.

Уруғ, миллат, наслу насаб
Бу дунёнинг фитнаси.
Фитна бирла пулсиротдан
Ўтолмайди биттаси.

Мен фалончи, мен писмадон,
Деманг асло, бу ёлғон.
Бир бандаси бошқасидан
Устун бўлмас ҳеч қачон.

Шоху султон, беклар деманг,
Бошқаргувчи сизларни.
Бир қанд асал, қамчи эмас,
Қуръон бошлар бизларни.

Минглаб зўрнинг зўрларидан
Бир Аллоҳнинг қули зўр.
Билинг кимсиз, кимлар соқов, 
Кимлар кару, кимлар кўр?!

Савоб қилинг Аллоҳ учун,
Савоб кутманг ҳеч кимдан.
Эҳсон қилинг, эҳсон кутманг,
На дўстдан, на ғанимдан.

Жилов қилинг, итоатда,
Бўлсин сўзу кўзингиз,
Шайтон деманг йўлдан урган,
Гуноҳ қилманг ўзингиз.

Ризқ Аллоҳдан, кутманг уни,
Ризқ деманг еб, кийсангиз,
Фарз амалдир иймонга ризқ,
Аллоҳимни суйсангиз.

Дунё учун куйиб ёнманг,
Бир туғилиб, бир ўлинг:
Султон бўлинг нафсингизга,
Иймон учун қул бўлинг.

Дўст, бугунга етар энди, 
Қанча айтсам шунча кам.
Зора энди шунча гапга.
Амал қилсам ўзим ҳам.

Али Ал Меҳр
12.01.2021 ~ 18.04.2026 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?