Тонгда туриб ухладимми? Билолмасман.
Оромимни йўқотдимми? Тополмасман.
Мажнунманми? Ақли ҳушим йиғолмасман.
Айтгин гулим, ишқ дегани шу бўлдими?
Шеърларим
Шоирлар нима учун шеър ёзишларини билмадиму, лекин илҳом париси каминани ёд этиб, юрагимда алланечук чексизлик ҳис қилганимда бир неча сатр қоралашга жазм этаман.Чунки айнан мана шу чексизлик менга юрагим излаган чексиз озодлик ҳис туйғусини ҳадя этади.
Йўқ демагин орзуларимга,
Тонгда сени излаб борсалар.
Ҳадя етгин ширин бир хаёл,
Армонларим сени тортсалар.
Қуёш ботар яна қалбимда
Уфқда сокин мавж урар қоним,
Сен кетган дил қирғоқларида
Изларингни ўпар армоним.
Оқ мармарга сиймосини кўчирди йўниб,
Армон бўлган муҳаббатин бир ҳайкалтарош
Тош санамга боқиб ўтди бир тун хўрсиниб,
Тонг отганда қон юраги бермади бардош.
Азизим. Сўраманг ойдан ҳолимни,
Тунлари кўрмайди изтиробларим.
Азизим, сўраманг, қуёш ҳам билмас,
Ҳижронда ўтказган кун азобларим.
Етим бўлиб қолган ишқим қон йиғлади,
Муҳаббатсиз танда қолган жон йиғлади,
Ҳижронингда оҳ чекиб ҳар он йиғлади,
Йиғлаб, йиғлаб қолди меҳрим, сен келмадинг.
Болаликнинг шўхликлари ўтиб кетди,
Муҳаббатнинг тўқликлари ўтиб кетди,
Ҳижронларнинг йўқликлари ўтиб кетди,
Кулма жоним! Чолиқуши бўлолмайсан.
Бир куни:
Хотин айтди:
- Дадаси,
Пайпоғингиз қолмабди.
Йил ўтибди, бу эркак
Битта пайпоқ олмабди.
Тун қўйнида порлоқ юлдузнинг
Кўзларингда аксини кўрдим
Қулоғингга аста шивирлаб
Тўлин ойнинг ҳолини сўрдим:
Кўнглимни тушунмас суйганим.
Ёнса ҳам ишқида юрагим
Ортидан зор қолар тилагим.
Билмасми қанчалар куйганим?
Кўнглимни тушунмас суйганим.
Ҳуснинг сўраб ойдан, гўзал, жавоб олмадим,
Тунда ёрқин юлдуз билан танҳо қолмадим.
Кўнглимни кўр, кўкда қуёш бўлмаса гувоҳ,
Сендан ўзга бир гўзалга назар солмадим.
Хаёлларим шамолига елкан тутдим,
Сен томонга элтарми деб тўлқинларим.
Туманларда йўқолдимми йўлдан озиб,
Дилим маёқ, ишқим ўти ёлқинларим.
Дийдоринг кўролмай васлингга зорман,
Ишқингда кўрмасдан куйган бедорман,
Лабларинг болини тотмай хуморман,
Фусункор васлингга бир интизорман.
Хаёл суриб хаёлимни олган қиз,
Уялганда юракка ўт солган қиз,
Сўрамайсиз, юрагимни билмайсиз...