Баҳор фасли куйлаб сени кўнглинг олмадим, Боғбон бўлиб, боғдан сени излаб топмадим, Кўтарилиб ой пардаси, этса ҳам мафтун, Парвона бу юлдузларга назар солмадим.
Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди, Барча доно фикрини бир мезонга солибди.
- Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан. Иш жойимда маошни жуда катта оламан. Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой, Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?