Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Чолиқуши бўлолмайсан

Чолиқуши бўлолмайсан

Болаликнинг шўхликлари ўтиб кетди,
Муҳаббатнинг тўқликлари ўтиб кетди,
Ҳижронларнинг йўқликлари ўтиб кетди,
Кулма жоним! Чолиқуши бўлолмайсан.

Муҳаббат деб саҳроларга бошлаб кетдинг,
Висол дея кўзларимни ёшлаб кетдинг,
Сен хам мени ҳижронларга ташлаб кетдинг,
Кетма жоним. Сен Фарида бўлолмайсан.

Латофатинг нафосатдан устунмиди?
Менинг қалбим ярим, сенда бутунмиди?
Ишқ олови ёнса қалбим тутунмиди?
Куйма жоним, «Гул-ва-шакар» бўлолмайсан.

Муҳаббатсиз юрагингни изламайман,
«Ёнимда қол»- дея сени қистамайман.
Йўқ! Камронбек бўлишни мен истамайман
Кечир жоним, ипак қурти бўлолмайсан.

Рашод Нури ёзиб ўтди ҳижронларин,
Алишерлар ўқиб эслар армонларин.
Фаридалар унутмайди Камронларин,
Фақат жоним сен Фарида бўлолмайсан.

24-август, 2004 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?