Оҳиста қадамлар...
Унсиз сукунат...
Гўёки дунёда қолмаган ҳеч ким...
Бир нафас дунёни тўнтарар тўфон.
Хўрсиниш...
Сўнг яна бу дунё жим...
Жим...
Бас қилинг...
Ёлворай...
Дод солинг майли.
Сукунат дарддан кўп қийнар беомон.
Чидайман дунёнинг чинқириғига,
Фақат сиз жим турманг...
Унсизлик ёмон...
Оғир дард. Биларман.
Билмассиз балки.
Дард билан дардлашманг.
Келганда "Салом",
"Хайр" денг кетарда.
У ҳам дардку бир?
Жим турманг.
Сабрдан чиқсин бир калом.
Кўнглингиз сабрга мойил.
Шукрлар.
Наҳотки сабо ҳам қатлга маҳкум?
Нима айб қилганди бешикка қўнган
Базабон капалак...
Ёзилган ҳукм...
Жимжитлик...
Унимиз чиқмас оғриқдан.
Қийин бор, қистов бор, алмисоқ пайдо.
Эй кўнгил, бир ҳайқир,
Гўё бир ҳакам,
Ўртада аросат: сабр ва савдо.
Бас қилинг!
Сукунат сабрдан кучли.
Кўз ёш ҳам чиқарда берган акс садо.
Сен айтгин кўксимда жим турган юрак:
Биргина каломга бу жоним фидо!
Ҳайқириқ!
Гўёки дард ҳам ариди.
Кўнглим бир юмшади.
Чиқдим хумордан.
Сукунат қўлига тутқаздим шеърим:
Жим турма.
Жим турма, бекор бекордан.
19-Январь, 2017 йил.
Тошкент.