Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Баҳор қўшиғи

Баҳор қўшиғи

Кел баҳорим, келақол,
Энди менинг онам йўқ.
Бошимга дўл ёғдирсанг
Энди менинг отам йўқ.

Сочимни торт, кўз ёш тўк,
Ўйна ҳар йил мен билан.
Мен пишмаган сумалак,
Сумалак қил мен билан.

Кел, ясайлик гулчамбар,
Энди қизим бошига.
Онам терган тошни топ,
Қўшайлик тўптошига.

Кел, ясаймиз оқ варрак,
Мендан сенга ким керак?
Мен етимча капалак,
Оқ теракми? Кўк терак?!

Чорла лола сайлига,
Бугун бағрим қизғалдоқ.
Қувлашмачоқ ўйнаймиз,
Ёки топган топалоқ.

Йўқ, беркинма, тополмай
Қолишимдан қўрқаман.
Олис кетма, етолмай
Қолишимдан қўрқаман.

Яхшиси сен айтиб бер,
Наврўз эртак онамдек.
Кўчат экиб, илдизи,
Ерга кетган отамдек.

Чақир момоқалдироқ,
Додлашайлик беллашиб,
Чақир ёмғиройингни,
Йиғлашайлик беллашиб.

Йўқ, яхшиси, эркала,
Алда, менинг онам йўқ.
Кетмон тутқаз, кўк чоптир,
Койи, менинг отам йўқ.

Ҳайрон бўлма, баъзида,
Инжиқ бўлиб қоламан.
Мен кимману, ўзимдан
Аламимни оламан?!

Кулма баҳор, алжираб,
Дардим қилдим дастурхон.
Катта бўлиб бошингда,
Каттанг бўлмаса ёмон.

Кел баҳорим, келақол,
Энди ўзим отаман.
Хафа бўлма, кўнглимда
Ҳали ҳам ёш боламан.

Апрель - Май, 2019 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?