Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Ўқувчиларимга

Ўқувчиларимга

Бугун мактаб остонасин хатлаб сўнгги бор
Ўн бир йиллик болаликка ясайсиз якун.
Энди ҳаёт дарсхонангиз бўлар, мактабда
Чалинади энг охирги қўнғироқ бу кун.

Билмам, балки жонингизга теккан бу жаранг,
Балки безор бўлгандирсиз дарслардан ҳатто.
Балки устоз асабингиз қилгандир таранг,
Лекин ўтган мактаб даврин унутманг асло!

Ахир осон бўлмагандир 11 йил кутмоқ,
Бекор сарф бўлмагандир 11 йил умр.
Осон бўлмас устозларнинг этагин тутмоқ,
Барчасининг ўз гашти бор, қилингиз сабр.

Балки сизга унут бўлган, эсларсиз балки,
Шу даргоҳга қадам қўйган жажжи қизалоқ,
Ё болакай эдингизлар, қувончга тўлиб
Кутгандинглар чалинишин илк қўнғироқ.

Алифбони танимаган софдил қизалоқ
Катта бўлиб онасига берар маслаҳат.
Дарсдан қочиб безор қилган бир шалпангқулоқ
Бугун энди ўзимизга қилар насиҳат.

11 йилда 11 мингта қувончу-ташвиш…
Саргузаштлар хотирадан кетмайди албат.
Синфдошлик боғи ичра очилди дўстлик,
Кимларгадир насиб бўлди соф бир муҳаббат.

Энди устоз текширмайди ҳаёт дарсини,
Вазифани кўчирмоққа бўлмайди имкон.
Кундаликка қўйилмайди «2» баҳолар,
Билинг энди, хатоларни кечирмас замон.

Синфдошлар, бўлолмайсиз энди партадош,
Энди сирдош бўлолмассиз, унутманг бироқ:
Дўстларингиз бир умрга бўлар елкадош,
Дўстлик учун чалинмайди сўнгги қўнғироқ!

Май, 2003 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?