Бойликни топишибди-ю ақл-идрокни йўқотишибди. Ажабо, топган нарсалари билан йўқотган нарсаларининг баҳоси бир хилмиди? Абу Али ибн Сино.

Тош юрак

Тош юрак

Тушунмади мени инсонлар! Улар доҳий, мен эса манқурт,
Тушунмади мени муҳаббат! Вафо кетди, қолди бир бебурд.
Тушунмади менинг юрагим, олов ўчди, қолмай ҳатто дуд,
Ҳатто ажал йўқламас бўлиб, тош юракли бемеҳр қолди.

Рўё дерлар орзуларимни. Бойлик бўлди қабр тошлари.
Ёмон дерлар меҳрларимни. Ҳалол бўлди берган ошлари.
Унут дерлар армонларимни, кулгу бўлди кўзим ёшлари,
Эл танимас, иззатин билмас тош юракли бир сағир қолди.

Ҳақиқатим ёлғон дедилар. Бахт келтирди ёлғон сўзларим.
Оқ кўрганим қора дедилар. Кўрмай қолди қора кўзларим.
Дўстларимни ғаним дедилар. Ширин сўзли бўлди дўстларим,
Минг авомга бир султон бўлиб тош юракли бир фақир қолди.

Ният қилдим, сайру фазовий. Кўр дедилар тарки жаҳонни.
Билган эдим бандаи Аллоҳ. Бил дедилар яхши ёмонни.
Суйган эдим ишқи илоҳий. Суй дедилар ишқи замонни,
Муҳаббатсиз ҳаётдан кечган тош юракли тошбағир қолди.

24 июль, 2006 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?