Кечикдинг муҳаббат, энди кечикдинг.
Сенга деб аталган юрагим ўлган.
Кетавер, сен учун энди нима бор?
Умидинг узавер, сабрим ҳам тўлган.
Чақирсам келмадинг, ялиниб ўтдим,
Биргина васлингни раво кўрмадинг.
Алдадинг саробга тўғрилаб васлим,
Бир бора кимсан деб ҳолим сўрмадинг.
Келасан, кетасан, чимматинг ўраб.
Мен ёмон ортингдан лаънат оламан.
На борсан, на йўқсан, аросатмисан?
Кетавер. Бир ўзим танҳо қоламан.
Меҳрга тўймадим, келмади раҳминг.
Армондан эгилдим, қилмадинг шавқат.
Кетавер, эгамга таваккал қилдим,
Йўлингдан қолмагин энди муҳаббат.
Меҳримдан сўрайман энди қадримни,
Дўстим бор ягона, рухдан кўнглим тўқ.
Не керак биламан икки оламдан,
Кетавер муҳаббат, сенга ишим йўқ.
26 Январь, 2009 йил.