Овутади орзуларин айтиб маъюс ой, Умид бор деб шўх юлдузлар берарлар таскин. Меҳр билан эритганча ҳар бир донани Алла айтиб ўз бағрига сингдирар замин.
Эркалайди нури билан мўйсафид қуёш, Шудринглардан оқ булутлар ясар мафтункор, Замин узра майсаларга айланмоқ учун Тупроқларда қолиб кетар дилдаги ғубор.
Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди, Барча доно фикрини бир мезонга солибди.
- Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан. Иш жойимда маошни жуда катта оламан. Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой, Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?