Шодли ва қайғули пайтларида дилини кудуратдан тозалаб, соф дўстликни сақлаб қолган киши чин дўст ҳисобланади. Абу Али ибн Сино.

Бандасан

Бандасан

Аллоҳни танирсан Раҳмон деб,
Ажратиб яхши деб, ёмон деб,
Яшарсан ўткинчи замон деб,
Бандасан, кимлигинг билдингми?

Қиларинг қилгансан, қиларсан,
Айбингни ўзинг ҳам биларсан,
Гуноҳинг кечишин тиларсан,
Бандасан, тавбангни қилдингми?

Ўтмишни тақдир деб айтайсан,
Келажак, умид деб яшайсан,
Савобни ортингга ташлайсан,
Бандасан, қиёмат қўйдингми?

Тўярсан, шукрона айтасан,
Кун келар, ёмондан қайтасан,
Қиларсан бир савоб, қайдасан,
Бандасан, гуноҳдан тўйдингми?

Ишқи деб илоҳий, ёнарсан,
Ибодат висолга қонарсан,
Дунёнинг ишқидан тонарсан,
Бандасан, бандасин суйдингми?

Бандаман сен каби, тинмаган,
Осийман, ажримни билмаган,
Тавбам кўп, тилимда қилмаган,
Бандасан, менга ҳам куйдингми?

7 июнь, 2007 йил.

Саҳифамда зерикиб қолманг!

  • Ўлмасой Нишонова. Мени ишқдан совутма дунё...

    1984-йилнинг 22-августида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топган. Тумандаги ўрта мактабни тамомлаб, Марғилон Миллий Хунармандчилик Лицейига ўқишга қабул қилинган. Ижод намуналари «Марғилон гулшани», «Фарғона томонларда» каби тўпламларга киритилган.

  • Абдул Боқий

    Абдул Боқий (Кенжабоев Абдулбоқи Урайимжон ўғли) – 1978-йилнинг 15-апрелида Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳрида таваллуд топган. 
    Адабий фаолияти мобайнида нафақат анъанавий услубда, балки Модерн, хусусан, Нео модерн, Метамодерн услубларида назм ва насрда ижод қилади.

  • Матмусанинг картаси - 2

    Кириб келар янги йил, ҳайит эшик қоқмоқда,
    Бизнинг доно Матмуса касса томон боқмоқда.

    Ишлар жойи тайиндир, маошидан кўнгли тўқ,
    Бор бойлиги картада, чўнтагида тийин йўқ.
    Кутиб ўтар кун сайин, ишга келар маош деб,
    Ахир бир кун тугайди, ётаверса карта еб.

  • Ҳамкасбимга ҳазил

    (Ҳамкасбимга ҳазил)

    Ул йигитким бир жаҳон, бу замон бир донадур,
    Йўқ демаким кўркини, ҳар сифат нишонадур.

    Бир Умар фарзанди ул, киндик қони Намангон,
    Макон бўлди Андижон-ким, таҳсили Фарғонадур.

  • Ёшларга тўй ҳазили

    Фидо бўлди бир ошиқнинг ҳурлик они тўйхонада,
    Бир гул юзли барно кутар бўлди уни остонада.

    Аҳли ёри ўйнаб кулар ошиқ кўнглин олмоқ бўлиб,
    Аммо ошиқ кўнгли тўйда эмас балки дурдонада.

  • Матмусанинг картаси

    Бир кун дўстим Матмуса чуқур ўйга толибди,
    Барча доно фикрини бир мезонга солибди.

    - Ҳозир мен ҳам бизнесмен, омад қувган боламан.
    Иш жойимда маошни жуда катта оламан.
    Яна бунинг устига ойлик ошган ўтган ой,
    Хаммасини бир олсам, қай чўнтакка соламан?