Севги.
Сендан нафратланаман.
Сабаб?!
Оддий! Севганим учун!
Унутолмай, банд бўлган дилни
Умид қилиб кутганим учун.
Кутдим.
Етдим.
Қилдим дил изҳор.
Кет демади, айтмади кел деб.
Ўткинчи деб айтдию, аммо
Айтолмади, бир сабаб эл деб.
Севги, - деди, - бир ўткинчи ҳис,
Суянмоққа борми эҳтиёж?
Тақдир ўйинчоқми бизларга?
Ишқдан бошқа борми бир илож?
Айтдим:
- Айбим сени суйганим,
Рашкдан куйиб кутганим, орим,
Айбми олис кетар баҳоринг?
Ё кечиккан севги изҳорим?
Нима қилай?
Кетайми айро?
Тақдир дейми?
Боқайми дилга?
Топармидим бошқа баҳона,
Фарқ қилмаса қисмат бир йилга?
Севги, қара, иккимиз сарсон,
Менда оташ, унда дил илиқ,
Иккимизга икки йўл ҳайрон:
Икки йўлнинг бири айрилиқ.
Севги.
Сендан нафратланаман.
Сабаб?!
Сўқир кўзларинг учун.
Икки дилга сароб келажак,
Дардли кеча, иложсиз бугун.
4 Декабрь, 2019 йил.