Бир бешикка сиққан жонинг
Бугун сиғмас кенг дунёга.
Икки дунё.
Бири унут.
Бир сийнага тўйган нафсинг
Бугун тўймас. Кўзинг тўймас.
Боринг чала.
Бораринг бут.
Ғам билмасдинг.
Гўё дунё бор ташвиши гарданингда.
Қўл силтадинг қарзларингга.
Дод солардинг.
Энди кулиб бош эгасан.
Сўрамайсан.
Жавоб бермас арзларингга.
Тополдингми?
Сен излаган ўша оддий дунё қани?
Кўролмайсан.
Кўрсанг сароб.
Алдангдингми?
Сароб эмас.
Рости дунё кўрганларинг.
Танла:
Гуноҳ ёки савоб.
Билгинг келар.
Асли кимсан ўз ўзингга ёки кимга.
Гўё ўзинг ўзинг учун Бегонадек.
Бегоналар афзал сендан.
Душман худди сўлинг жуфти ўнгинг учун.
Қўй. Ўйлама.
Бору бўлди.
Йўғи бўлар.
Қолганлари эртага қасд, орзу ҳавас.
Бу дунёда бир бешикка сиққан жонинг сиғмай қолмас.
Тириклигинг битта нафас.
Июнь~Июль, 2017 йил.